Улар – патриотлар. Президент ҳудудларда кимнинг ҳисобидан йўл қурилаётганини айтди

183

Президент Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида республиканинг бир қанча вилоятларида кимнинг ҳисобидан йўл қурилаётгани ҳақида айтди.

Унинг айтишича, Талас ва Баткен шаҳарларининг ички йўлларини таъмирлашга собиқ бош вазир Ўмурбек Бабанов 80 млн сом берган. 30 млн сомдан Марат Назарбеков ва Алмазбек Тиленбаев исмли тадбиркорлар беришган.

Шунингдек, президентнинг айтишича, бизнесмен Жумабек Салимбеков Норин шаҳрининг йўлларини таъмирлашга 50 млн сом, «Бакай» банкнинг эгаси эса 200 млн сом берган.

*Салимбеков билан Ибрагимовнинг 50 млн сом ва 200 млн сом ўтказгани апрель ойида маълум бўлган.

Давлат раҳбари тадбиркорлар «ўз ташаббуси билан ватанга ёрдам беришмоқда» деб билдирди.

«Мен юқорида тилга олган тадбиркорларни ўз юртига бефарқ бўлмаган, Қирғизистонда ишлаб топган фойдасини бўлиша олган, мард йигитлар деб айтардим. Фурсатдан фойдаланиб, давлатга тўлаётган солиғидан ташқари, ўз ихтиёри билан юртимга фойдам тегса деган ниятлари учун миннатдорчилик билдираман. Оёққа туриб, ривожланиб бораётган давлатга ёрдам бериб, таянч бўлиб, ривожланиб кетса деган ниятдаги эр-йигитларимиз чиқади деб ишонаман», — деди Жапаров.

Президент давлат қўл очиб ўтиргани йўқ, бюджетдан миллиардлаган пулларга янги ижтимоий обьектларни, йўлларни қуришга ва бошқа ишларга сарфланмоқда деб таъкидлади. Масалан, Жалолободнинг ички йўлларини таъмирлашга республика  бюджетидан 2 млрд сом маблағ ажратилган.

Бунгача президент Садир Жапаров президентнинг икки фонди борлигини айтган. Бири бюджет пулларига давлат лойиҳаларини амалга оширишга — мактаб, бола боғча ёки ҳарбий техника олиш учун фойдаланилади. Иккинчи фонд ҳомийлар ҳисобидан иборат.

Президентнинг айтишича, фонддаги пулларнинг йўналиши бўйича қарорни фақат президент қабул қилади.