Ташиев Бишкекда МХДҚнинг янги маъмурий биноси қурилишига капсула солди.

111

29 майда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиев МХДҚнинг янги маъмурий биноси қурилишига капсула солди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар берди.

МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев капсула солаётган пайт. Сурат: МХДҚ

Тадбирда Ташиев мана шундай замонавий биноларнинг очилиши билан МХДҚ ходимларининг иш самарадорлиги ва тезкорлиги, ички ва ташқи хавфларга қарши кураш самарадорлиги янада ошишини таъкидлади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойи бошида Ташиев мамлакат бўйлаб МХДҚ учун 50 га яқин янги бино қурилганини билдирган.