Хорижга учиш олдидан жарималарни тўлаб кетиш имкониятини берувчи тизим ишлаб чиқилди

81

Олий судга қарашли Суд департаментининг бошчиси Медербек Сатиев 25 майда Жогорку Кенешнинг йиғинида фуқароларга чет давлатларга чиқиш олдидан давлатдан чиқиш тақиқланиб қолмаслиги учун қарзларни тўлаб кетишга имкон берувчи тизим ишлаб чиқилганини билдирди.

Йиғинда депутат Эмил Жамгирчиев одамлар чет ўлкага чиқиш учун қиммат, минг долларга чипта олишларини, аммо аэропортдан минг сомлик қарзи учун чиқаришмаётганини айтди.

“Кетган харажатни ким тўлайди? Шу томонини ҳам ўйлаяпсизларми. Бу бўйича шундай хат юборибсизлар, 24 соат ичида суд вакили кўриб чиқади деб, самолёт ҳам 24 соат кутмайдида фуқароларимизни, бориб тўлаб кел кейин бирга учамиз деб. Кейин бу ерда бир яхши пункт ёзиб қўйибсизлар, бироз қувонтирадиган, автоматлаштиришга келяпмиз деб. Ундан кўри биринчи автоматлаштириб, бу ерга қонун лойиҳасини олиб келиб, фуқароларнинг муаммосини ҳал қилиб, кейин олдига келаётган қонунларни олиб келмайсизларми?» — деб савол берди депутат.

Сатиев улар автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқишганини айтиб берди. Унинг айтишича, тизим фуқаро қарзни аэропортда терминал орқали тўлайдиган қилиб ишлайди.

“Ҳозирда дастур тузиб битирилди. 1000 сом бўладими, 500 сом бўладими ёки 2000 сом бўладими аэропортдан терминал орқали тўлаб, 10 дақиқадан 20 дақиқагача бўлган вақтда муаммо ҳал бўлади. Бу фандай? Бу бажарилишдаги чеклов суд ижрочисининг қарори билан қилинади, унинг ҳал бўлиши ҳам суд ижрочисининг қарори билан [бўлади]. Шу ҳозир автоматик равишда ҳал қилинадиган бўлмоқда. Биз бу дастурни ишлаб чиқдик, ҳозир тайёр”, — деди у.

Департамент бошчиси системага электрон имзони киритиш кераклигини қўшимча қилди. Тегишли қонун лойиҳасини Сатиев парламентга 10 кун ичида олиб келишни ваъда қилди.

Парламент депутатлари жарима ёки қарзлари сабаб фуқаролар чет давлатларига чиқолмай қолиши сабаб муаммони кўришган. Халқ вакили Дастан Бекешев фуқароларни 500 сомлик қарзи сабаб давлатдан чиқармаслиги мумкин деб норози бўлган.

Март ойининг бошида бу масалага вазирлар маҳкамаси ҳам эътибор қаратган. Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ижрочи ҳукумат сут тармоқлари орасида келишув йўқлиги учун минглаган фуқароларда муаммо бўлаётганини ёзди. У 50 минг ёни 100 минг сом деб белгилаб қўйишни таклиф қилган.