Чуй вилоятининг Москва туман милицияси диний адоват қўзғашда гумон қилинган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда 22 майда Чуй вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Милиция маълумотига кўра, гумонланувчи маҳаллий аҳолидан бирининг аризаси асосида қўлга олинган. Ариза ёзган аёл гумонланувчи узоқ вақтдан бери диний ва ижтимоий мавзуларда постлар ёзгани ва шу сабабли унинг оиласи хавф остида қолганини билдирган.
Чуй вилоят ИИБдан гумонланувчининг постлари текширилганда жамият ва анъанавий дин ўртасида адоват қўзғатиш белгилари курсатилганини аниқлашди.
Гумонланувчи 20 майда қўлга олиниб, «Ирқий, этник, миллий, диний адоват қўзғатиш» моддаси асосида вақтинчалик ҳибсга олинган.
Муаллиф: Нуриза Уланбек қизи