Хитой Қирғизистонга устувор лойиҳалар учун 42 миллион доллар грант ажратади

160

Қирғизистон Хитойдан грант асосида қайтаримсиз ёрдам олади. Бу ҳақда Иқтисод ва савдо вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, Хитой ёрдамни Қирғизитсон иқтисод ва савдо вазири Данияр Амангелдиев билан Хитойнинг давлат кенгаши аъзоси Цинь Ганг 18-майда имзолаган Қирғизистоннинг вазирлар маҳкамаси билан Хитой ҳукумати ўртасидаги келишув асосида беради.

Муассасанинг хабар қилишича, грант икки давлат ўртасидаги техника-иқтисодий ҳамкорлик асосида муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун берилади.

Амангелдиев 24.kg’га берган интервьюсида гап 42 млн доллар ҳақида бўлаётганини, маблағ сарфланадиган лойиҳаларни вазирлар маҳкамаси белгилашини айтди.

Қирғизистон Хитойдан биринчи марта қайтаримсиз грант олмаяпти. 2021 йилнинг майида Хитой иқтисодига ёрдам бериш учун 54 млн доллар беришга қарор қилган, 2022 йилнинг январида Қирғизистон Хитойдан ижтимоий-иқтисодий ва инфраструктуравий лойиҳаларни молиялашга 13 млрд сом миқдорида икки грант олиши айтилган.

Бундан ташқари, ҳукумат 2023 йилнинг февралида хитой гранти ҳисобидан 100 дона махсус техника сотиб олган.