Янги тайинланган омбудсмен Жамиля Жаманбаева ўлкада сиёсий тутқунлар ва сўз эркинлигига босим йўқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 17 майда Жогорку Кенешнинг йиғинида билдирди.
Йиғинда Жаманбаева депутат Дастан Бекешевдин «Ўлкада сиёсий тутқунлар борми» деган саволига «йўқ» деб жавоб берди. Халқ вакилининг сўз эркинлиги ҳақидаги саволига шундай тарзда давоб берди.
«Сўнгги вақтларда бирор бир лавозимда ишламаганимни ҳисобга олганда, ОАВда нима бўлаётганини билмадим, менимча сўз эркинлигига босим йўқ. Босим йўқ, бугунги кундаги ҳолат бўйича йўқдай сезиляпти. Балки, ишлаганимдан кейин фикрим ўзгариши мумкин», — деди у.
20 йилдан ортиқ прокуратурада ишлаган Жаманбаева 17 майда омбудсмен этиб тайинланди. Унинг номзодини Жогорку Кенешнинг 48 депутати қўллади. Бу лавозимга уни «Мекенчил» депутатлар гуруҳи ва «Ата-Журт Киргизстан» фракцияси кўрсатган.
Қирғизистондаги сўз эркинлиги
Шу йилнинг йилнинг майида сўз эркинлигини ҳимоя қилган «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти «матбуот эркинлигини» дунё рейтингини эълон қилган. Унда Қирғизистон ўтган йилга қараганда 50 поғона ортга тушиб, 122-ўринга келган. 2022 йилдаги рейтинг бўйича ўлка 72-ўринда эди.
Ташкилотнинг маълумотига кўра, қирғиз ҳукумати ҳамон барча ОАВни назорат қилиб, ўз таъсирини ОАВ орқали тарғиб қилиш ҳаракатида. Ташкилотдан сиёсий лидерлар ОАВни ўзларининг шахсий манфаатлари учун фойдаланишларини, мамлакат журналистларнинг маълумотга бўлган имкониятини чеклаётганини таъкидлашган.
Аввалроқ Human Rights Watch ва Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ўтган йилги сўз эркинлиги билан инсон ҳуқуқларининг ҳолатига баҳо бериб, Қирғизистонда сўз эркинлигига босим давом этаётганини таъкидлашган.
Ўтган йили суриштирувчи журналист Болот Темиров давлатдан куч билан чиқарилган, суд «Азаттык Медиа»ни ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш қарорини қабул қилган. Шунингдек, Next TV’нинг директори Таалай Дуйшонбиев, блогер Ирис Жекшеналиевга нисбатан иш қўзғалган.
Шунингдек, ўтган йилнинг октябрида 30га яқин фаол ва сиёсатчилар Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилгани учун қўлга олинган. Уларнинг кўпи «оммавий тартибсизликлар уюштиришга ҳаракат қилган» деб айбланишган, айрим фаоллар ҳамон қамоқда.
Бироқ қирғиз ҳукумати ўлкада сўз эркинлиги бор деб, Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларни «провокаторлар, давлатга дестабиллик олиб келамиз, давлатни ваҳимага соламиз, ҳукуматни оламиз деганлар» деб айтишади.