Бишкек мэрияси 17 майда шаҳардаги чиқинди полигонидаги тутун тўлиқ ўчирилганини билдирди. Чиқинди ташловчи жой ўчирилгунча 10-йил давомида узлуксиз тутаб турган.
Муассасадан қўшимча қилишларича, 12 апрелда тутунни ўчириш ишига кўнгиллилар ҳам қўшилиб, катта ёрдам беришган.
«Бу янги технологияларни, аниқроғи технотация усулидан фойдаланиш билан амалга оширилди. Ҳозир улар полигон ҳудудини тартибга солишни давом эттиришмоқда, шунингдек полигоннинг барча периметрига тўсиқ қўйилади», — дейишди мэриядан.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда амалга оширилаётган «Қаттиқ қолдиқлар тизимини бошқариш» лойиҳаси асосида эски полигонни рекультивациялаш ва чиқиндиларни кавлашдан кейин сақлаш учун янги жой қуриш ишлари бормоқда.