17 майда 20 йилдан ортиқ прокуратурада ишлаган Жамиля Жаманбаева янги омбудсмен бўлиб тайинланди. Унинг номзодини Жогорку Кенешнинг 48 депутати қўллади.
Жаманбаевани омбудсмен хизматига «Мекенчил» депутатлар гуруҳи ва «Ата-Журт Киргизстан» фракцияси таклиф қилган. Овоз беришга умумий 71 депутат қатнашди.
Яна бир номзод Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказнинг директори Бакит Рисбековга 20 депутат овоз бериб, бир халқ вакили қарши бўлди. Рисбековнинг номзодини «Бутун Киргизстан» фракцияси ва Аламудун туманидан депутат бўлган Сейидбек Атамбаев кўрсатган.
Депутат Гуля Кожокулова қонунга қўра, омбудсмен бўладиган номзод 50дан ошиқ овоз олиши кераклигини таъкидлади. Унга парламент раисининг ўринбосари Нурбек Сидигалиев «регламент бўйича, кўпчилик овозини олган одам хизматга тайинланади» деб жавоб берди.
Аввалги омбудсмен Атир Абдрахматова муддатидан олдин ишдан кетган. Унга ишонч билдирмаслик таклифи 19 апрелда, шунингдек Абдрахматова 2022 йилда ўлкадаги инсон ҳуқуқларининг ҳолати бўйича баёнот берганда берилган.
Абдрахматова ўлкада биринчи аёл ҳақиқатчи бўлиб сайланган. Бу лавозимга уни 2022 йили мартда тайинлашган.
Жаманбаева ким?
46 ёшдаги Жамиля Жаманбаева 1998 йилдан бери прокуратура тармоғида турли хизматларда ишлаган. 2018 йилдан 2021 йилгача бош прокурорнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.
У 2021 йили ўтган сўнгги парламент сайловида «Ата-Журт Киргизстан» партияси билан (рўйхатда №28) қатнашган, аммо мандат олмаган.
Жаманбаева ҳақиқатчи лавозимига тайинланган биринчи ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходими эмас.
2018 йили ҳақиқатчи бўлиб махсус хизматнинг генерали Токон Мамитов тайинланган. Мамитов 1980 йили Иссиқкўл вилояти бўйича давлат хавфсизлик қўмитасининг (МКК) бошқарма ходими сифатида ишлаган.
У давлат мустақил бўлганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларида ишлаб, МХДҚ, мудофа вазирлигида раҳбар лавозимларида ишлаган, хавфсизлик кенгашининг котиби бўлган. 2021 йили парламент сайловига қатнашиш учун ҳақиқатчи лавозимини топширган.
Муаллиф: Бурулсун Жумалиева