Ўш шаҳрида 31 ёшдаги фуқаро 41 ёшли танишини уриб, кейин болта билан чопиб ўлдирди. Бу ҳақда 10 майда Ўш шаҳар милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 6 май соат 03:00 атрофида Бишкек шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқароси оғир жиноят содир этган жойидан чиқиб, автомашина тўхтатишга кетаётганда милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Тергов жараёнида гумонланувчи Ўш шаҳрида яшовчи танишининг уйига меҳмонга келиб, бир неча шиша спиртли ичимлик ичишгандан сўнг уй эгаси билан жанжаллашиб кетишган. Натижада, у уй эгасини калтаклаган, кейин болта билан чопиб ўлдирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўш шаҳар ИИБнинг Сулаймон-Тоо милиция бўлими томонидан «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўш шаҳар суди гумонланувчини тергов тугагунига қадар қамоқда сақлашга қарор чиқарди.
Муаллиф: Нурислом Абдисатаров