6 майда Ўш шаҳрида Ўрта осиё, жумладан қирғизистонлик мото ихлосмандларининг «Кочмон жолу» номли юриши бўлди. Шаҳар мэриядан юриш мотосезоннинг очилиши муносабати билан уюштирилганини билдиришди.
Унга Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонлик мотоклубларнинг 200га яқин байкери қатнашиб, ўзларининг мото бошқарув усулларини кўрсатишди.
Тадбирда Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Нурбек Кадиров ўлкада мото-туризм ривожланаётганини таъкидлаб, шаҳар ҳукумати номидан иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.
Мэриядан ҳар йил ўтказиб келинадиган мото юришдан мақсад йўл хавфсизлигини таъминлаш ва бу спорт турини тарғиб қилиш эканини айтишди.
Юриш Ўш шаҳар мэриясининг қўллови билан «Қирғизистон мотоциклистлари» жамоат бирлашмаси, «Биргелешкен мотоциклисттер» гуруҳи ва «Байкерлер KG» каби ташкилотлар томонидан ташкил қилинди.