Жогорку Кенеш омбудсмен Атир Абдрахматовани истеъфога чиқариш қарорини қабул қилди

101
Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Парламентнинг 3 майдаги йиғинида депутатлар ҳақиқатчи Атир Абдрахматовани ишдан бўшатиш қарорини қабул қилишди. Унда 50 депутат Абдрахматовани истеъфога чиқариш бўйича розилик бериб, 5 депутат қарши чиқди.

27 апрелда Жогорку Кенешнинг конституциявий қонунлар, давлат тузилиши ва суд ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси унинг истеъфосини қўллаган.

19 апрелда Абдрахматова 2022 йилда Қирғизистондаги инсон ҳуқуқларининг ҳолати бўйича баёнот берган. Айрим депутатлар унга ишонмаслик кераклигини айтиб, муддатидан олдин ишдан бўшатишни таклиф қилишган.

Депутатларнинг билдирувига Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳам реакция қилиб, 26 апрелда Абдрахматовани ҳимоя қилган билдирув эълон қилган.

Унда ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон ҳукуматини Атир Абдрахматованинг ваколатларини муддати битгунча ҳақиқатчи лавозимидан бўшатмасликка чақиришган.

HRW ташкилоти ҳукумат ҳақиқатчи аппаратининг мустақил бўлишини таъминлаб, Қирғизистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мандатни тўсқинликсиз амалга ошириш учун шароит яратиб бериши керак деб ҳисоблайди.

«Абдрахматовани муддатидан олдин ишдан бўшатиш унинг ишига боғлиқ ўч олиш эканини билдиради ва бу Қирғизистон ҳукумати инсон ҳуқуқи томондан халқаро мажбуриятларини бажармаётганидан далолат беради», — деган Марказий Осиёдаги HRW текширувчиси Синат Султаналиева.

Атир Абдрахматова Қирғизистондан биринчи марта ҳақиқатчи бўлиб сайланган. Бу лавозимга уни 2022 йили мартда тайинлашган.

Атир Абдрахматова — Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари бўлган. У 2020 йилнинг октябридаги сайловдан кейин ҳукумат алмашувига олиб келган митинглардан кейин МСК аъзолидан ўз ихтиёри билан кетган.