Президент администрациясининг матбуот хизмати бошчиси Дайирбек Орунбеков қирғизистонликларни сайёҳлик мавсуми олдидан «негатив янгиликларни» ёзмасликка ва тарқатмасликка чақирди. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасида ёзди.
Унинг фикрича, Таласнинг мол бозоридаги ёввойича жазолаш ёки Норинда маст кишини 7 ёшли қизни зўрлаб ўлдириши каби воқеалар «сайёҳларни чўчитади», бу эшитгандан кейин бу ҳудудларга ҳеч кимни боргиси келмай қолади.
«Келаси ойларда сайёҳлик мавсуми бошланади. Шу сабаб негатив маълуомтларни, сайёҳларни қўрқитган янгиликларни кўп тарқатмасак. [...] ёмонни яшириб, яхшини оширайлик. Иложи бўлса ёқимли маълумотларни чет тилларида эълон қилиб, сайёҳларни қизиқтирсак фойда бўларди. Жиноят, фожеаларни зарур бўлса қирғиз тилида, майда ҳарфлар билан, янгиликларнинг энг охирига ёзсак. Ёзмасак, тарқатмасак шох чиқиб кетмайди», — деб ёзди Орунбеков.
Туризмга салбий таъсир қилади дейилган «ёмон янгиликларни» ёзмаслик ғоясини бунгача Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ҳам таклиф қилган. Ўтган йилнинг июль ойида у икки милиционер томонидан зўрланиб юрган ўсмир қизнинг воқеасини мисол келтирган. Жапаровнинг айтишича, бу ҳақда ОАВ ёзгандан кейин сайёҳлар «Қирғизистонга бормаслигини айтишган».