Қирғизистон БМТнинг Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини эслатувчи резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

148

Қозоғистон ва Хитой БМТнинг бош ассамблеясида Россиянинг Украинага ҳужум қилгани айтилган «БМТ ҳамда Европа Кенгашининг ҳамкорлиги» ҳақидаги резолюцияси учун овоз берди. Ҳужжатнинг матни БМТнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Овоз бериш 26 апрелда БМТнинг бош ассамблеясининг 77-сессияси доирасида бўлди.

Резолюцияни Арманистон, Грузия ва Туркия билан умумий 122 давлат қўллади. 18 мамлакат овоз беришдан сақланди, уларнинг орасида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бор.

Резолюцияга беш давлат қарши бўлди: Россия, Беларус, Сурия, Никарагуа ва шимолий Корея.

Резолюциянинг преамблуасида асосан «Россияни Украинага, ундан олдин Грузияга қилган агрессияси» ҳақида айтилади.

Ҳужжат муҳокама қилинаётганда Россиянинг вакили кириш қисмда Россия ҳақида сўз бўлгани учун Россия Федерацияси бу ҳужжатни қўлламаслигини билдирди. унинг фикрича, матннинг преамблуасида «бўлган айбларни» резолюцияда кўтарилган масалаларга алоқаси йўқ ва у «фақат сиёсий характерда».

Европа Кенгаши — инсон ҳуқуқлари борасида ҳамкорликка кўмаклашган Европадаги қадимий халқаро ташкилотлардан бири. Унга 47 давлат аъзо. Европа Кенгашининг эришган муваффақиятларидан бири Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари ҳақидаги Европа конвенциясини ишлаб чиқиб, қабул қилингани ҳисобланади.

2022 йилнинг мартида Россия Европа Кенгашидан чиқиш жараёнини бошлаган.

Марказий осиёдаги бирорта давлат Россияни Украинага ҳужумини расмий қўллаган ҳам, айблаган ҳам эмас. Шунингдек, минтақадаги беш давлатдан тўрттаси, уларнинг орасида Қирғизистон ҳам БМТнинг бош ассамблеясини 24 февралдаги сессиясида Россияни Украинага ҳужумини айблаган резолюциясига овоз беришдан сақланишган.

Қирғизистоннинг Украинада уруш очган Россия билан ҳамкорлиги 

Рус армияси Украинага 2022 йилнинг февралида ҳужум қилган, Россия бошлаган уруш ҳамон давом этмоқда.

Ғарб давлатлари ҳарбий ҳужумни танқид қилиб, Россияга қарши кўплаган санкцияларни киритган. Бундан ташқари, ғарб давлатлари Россияга кўмаклашган давлатларга нисбатан санкция киритилиши ҳақида бир неча марта огоҳлантирган.

БМТнинг 2023 йилнинг 24 апрелидаги маълумотига кўра, Россия Украинага ҳужум қилгандан бери 8 574 тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 14 мингдан ортиғи жабрланган.

Россияни Украинага ҳужум қилганига ва Путинни қамоққа олиш бўйича ордерга қарамай, Қирғизистон ҳукумати аввалгидай Россия билан яқин ҳамкорликда, дўстликни мустаҳкамлаш ҳақида доим айтиб келади.

КХШТ билан ЕОИИ таркибига кирган Қирғизистон британиялик The Economist журналининг маълумотига кўра, «Россиянинг дўстлари» рейтингида учинчи ўринда туради.

Экспертлар Қирғизистон Россияга ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун ёрдам бермоқда, деб тахмин қилмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотига кўра, сўнгги йили Россияга қилинган реэкспортдан Қирғизистон 36 млрд сом фойда кўрган.