Володин: Россиянинг нодавлат ташкилотлар ишини тартибга солишдаги тажрибаси Қирғизистонга фойдали бўла олади

121

Россия давлат думасининг раиси Вячесав Володин Россия Федерацияси билан Қирғизистон чет эллик аралашувларга қонунан қарши туриш бўйича тажриба алмаша олади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 25 апрелда Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев билан бўлган учрашувда билдирди.

Володиннинг айтишича, Россияда бу йўналишда «самарали қонунлар қабул қилинган».

«Давлат думасининг раиси қўшимча қилишича, ҳозирда дунёнинг турли давлатларида Ғарбдан молияланган чет эллик нотижорий ташкилотлар “суверенитетни давлатчиликни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда”. Россиянинг бу борадаги тажрибаси Қирғизистон учун фойдали бўлиши мумкин», — деб келтирди Володиннинг сўзларини давлат думасининг матбуот хизмати.

Россия ҳукумати ғарб давлатларини аралашади, деб кўп айблайди. Рус армияси 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум қила бошлагандан тортиб Россияда ғарбнинг таъсирини чеклайди, деган бир қанча қонунлар қабул қилиниб, хорижлик айғоқчилар ҳақидаги қонун кучайган.

Қонунга кўра, чет эллик айғоқчи деб «чет ўлкадан ёрдам олган ёки чет ўлканинг таъсирида бўлиб Россияда сиёсий фаолият билан шуғулланган, Россия Федерациясининг ҳарбий, ҳарбий-техник фаолияти бўйича мақсадли равишда маълумот тўплаган ёки сони чекланмаган одамларга маълумот материалларини тарқатганлар» аталади.

Аммо Россия бу қонунни амалда Владимир Путин раҳбарлик қилган Россия ҳукуматини танқид қилган ҳуқуқ ҳимоячиси, журналист ва фаоллар билан курашиш учун фойдаланади.

Чет эллик разведкачиларнинг рўйхатига Россиянинг Украинадаги урушга қарши фикр билдирган сиёсатчиларгина эмас, артистлар ҳам кирган ҳолатлар кўп.

Россия Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, чет эллик разведкачиларнинг рўйхатига 586 жисмоний ва юридик шахслар киритилган. Бу рўйхатга ЛГБТ жамиятини қўллаган ташкилотлар ёки ЛГБТ фаоллар ҳам кирган ҳолатлар бор.

Чет эллик разведкачи мақоми одамларга ёки ташкилотларга уларнинг ишини анча қийинлаштирган бир қанча чекловларни қўяди, масалан ҳуқуқ ҳимочилари билан суриштирувчи журналистларнинг ишини.

Қирғизистонда ҳам шундай қонунни қабул қилиш масалалари кўтарилган. Охирги марта бундай таклифни 2023 йилнинг февралида Жогорку Кенеш депутати Шайлообек Атазов айтган. У бу ташаббусини Қирғизистонда интернет орқали ғарб сиёсатини тарғиб қилиб, ёшларни бузган ташкилотлар бор деб асослаган.

Чет эллик айғоқчи ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни 2014 йили биринчи депутат Надира Нарматова, Турсунбай Бакир ўғли ва Нуркамил Мадалиев таклиф қилган. Ўша вақтда учови ҳам парламентнинг бешинчи чақирилишининг депутати бўлган.

Унга кўра, «сиёсий фаолият» билан шуғулланган нотижорий ташкилотлар «чет эллик разведкачи» мақомини олиши мумкин эди. Аммо 2016 йили олтинчи чақирилишнинг депутатлари ҳужжатни ортга қайтаришган.