Ўш шаҳрида талончиликда гумонланиб, 23 ёшли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 19 апрелда Ўш шаҳар ИИБдан хабар беришди.
Маълумотга кўра, гумонланувчи шаҳардаги «Навоий» истироҳат боғига келган фуқароларнинг телефонларини қўрқитиб тортиб олиб юрган. Унинг устидан 5 шикоят тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Талончилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи икки ойга қамоққа олинди.
Муаллиф: Аида Исрайилова