Чуй вилоятининг Қораболта шаҳрида вояга етмаган ўгай қизига уч йилдан бери ножўя ҳаракатларни қилиб келган киши 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Вилоят суди қизнинг онасининг жазони кучайтириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирмаган.
Маълумотларга кўра, гумонланувчи қизга 2018 йилнинг кузидан 2021 йилнинг 13 октябригача жинсий тажовуз қилган. У хотинининг йўқлигидан фойдаланиб, ўгай қизига ҳар хил ифлос ишлар қилиб, беҳаё видеоларни ҳам кўрсатиб келган.
«Бу ҳақда у онасига айтишга уялиб, “дадам менга тегажонлик қилади ”, деб айтган ва онаси эса отасини урушиб қўйган. Отаси унга “Онанг билан сени ўлдираман ”, ”Онангга айтсанг, сени уришади”, деб айтарди», — деб ёзилган суд актидаги маълумотда.
Эркак жинояти фош бўлгандан сўнг, Россияга қочишга уринган вақтда қўлга олинган. У ўз айбига иқрор бўлган, лекин судда айтганларини рад этган.
2022 йилнинг 19 апрелида Жайил туман суди ушбу шахсни айбдор деб топиб, «Нопок ҳаракатлар» моддаси билан беш йилга қамоққа олган.
Қизнинг онаси эса суд унга енгил жазо берганини айтиб, жазони янада оғирлаштиришни талаб қилиб апелляция шикояти ёзган.
Бироқ вилоят суди ишни кўриб чиқиб, шикоятни қаноатлантирмаган.
Болаларга нисбатан зўравонлик
Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатимизда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, ИИВ раҳбари Улан Ниёзбековнинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки гувоҳ бўлсангиз, унда «Болаларнинг ишонч телефони» 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилишингиз мумкин. Марказ бутун мамлакат бўйлаб қўнғироқларни қабул қилади ва куну тун ишлайди.
Бундан ташқари, зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Унга қуйидаги манзиллар орқали мурожаат қилиш мумкин:
Бишкекдаги болаларга ёрдам бериш маркази рақамлари: +996773192099 ва +996707079597.
Жалолобод шаҳрида ҳам «Ак жол» болалар реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.
Чуй вилояти, Бишкек, Карасаев кўчаси №73, телефон: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934;
Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1, телефон: 03222 62288;
Талас вилояти, Талас, телефон: 0778 4366775;
Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариев кўчаси Но163, телефон: 03922 50405, 03922 50212.