Ўш: Навоий боғи яқинидаги яшил ҳудуд реконструкция қилинади

134
Сурат: Ўш мэрияси

Ўш шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи ёнидаги яшил ҳудуд таъмирланади. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясидан хабар беришди.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда йўлакларни, болалар майдончаларини ва амфитеатр каби бир қатор объектларни қуриш режалаштирилган. Шунингдек, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳа АРИС дастури доирасида амалга оширилади.

Ҳозирда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ишлари якунланиб, тендер ўтказилгандан сўнг июнь ойида қурилиш ишлари бошланиши айтилди.