Евгения Судец Давлат тараққиёт банкининг етакчилигидан кетди

138

13 апрелда Қирғизистоннинг давлат тараққиёт банкининг бошқарма раисаси Евгения Судец ваколатларини муддатидан олдин тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда Давлат мулкни бошқариш фондидан билдиришди. Муассасадан Судец ишдан ўз ихтиёри билан кетганини билдиришди.

Судец ишдан кетиш қарорини Давлат банкининг Директорлар кенгашини навбатдан ташқари йиғинида маълум қилди. Кенгаш унинг аризасини қабул қилган.

Евгения Судец. Сурат: ВТБ Лизинг компаниясининг Фейсбук саҳифасидан олинди.

Судец ким?

Евгения Судец Қирғизистоннинг давлат тараққиёт банки раҳбарлигига 2022 йилнинг декабрида келган.

Economist иқтисод нашрнинг маълумотига кўра, у кўп вақт давомида Россиянинг ВТБ банки тизимларида ишлаган. У юқори лавозимларда ишлаб, «Москва банки»нинг бошқарувчи компанияси бош директорининг ўринбосари ва молия директори бўлган. Судец 2022 йилнинг июлида имтиёзли тартиб билан Қирғизистон фуқаролигини олган.

29 мартда «ПолитКлиника» нашри суриштирув эълон қилган. Унда MEGA ишхонасини давлат ривожлантириш банкига сотишдаги шубҳали ҳолатлар ҳақида ва унга Максим Бакиевга алоқадор одамларнинг алоқаси бўлиши эҳтимоли айтилган.

«ПолитКлиника»нинг суриштирувида, Судецнинг эри бўлиши мумкин бўлган Владимир Андросик исмли шахсни Максим Бакиев билан алоқаси бўлиши мумкинлиги айтилган.

Бундан ташқари, депутат Жанар Акаев парламентнинг тармоқлар қўмитаси йиғинида Судец Максим Бакиевнинг яқин дўсти ҳисобланган Алексей Ширшов билан бирлашиб олганини билдирган. Ширшов эса электр тармоғидаги коррупция схемаларининг муаллифи қатори танилган.

Жанар Акаев Судец ўзига 1 млн сом маош тайинлаб олганини ҳам айтган.

MEGAнинг бош директори Нурлан Мамитов «ПолитКлиника»нинг суриштирувига изоҳ бериб, уяли алоқа операторига нисбатан ахборот ҳужуми бошланиб, компанияда дискредитациялаш бормоқда, деб билдирган. У виждонсиз журналистлар тарқатган нотўғри маълумотга ишонмасликка чақириб, суриштирувни «аниқланмаган маълумот» деб атаган.

Асосий саҳифадаги сурат: «Азаттиқ».