Кампиробод иши: Фаол Илгиз Шаменов шифохонага ётқизилди

141

Кампиробод ишининг фигурантларидан бири, фаол Илгиз Шаменов 10 апрелда хусусий клиникага ётқизилди. Бу ҳақда «Азаттиқ» унинг адвокати Бакитбек Автандилга таяниб ёзди.

Унинг айтишича, Жазо ўташ хизмати Шаменовни касалхонага ётқизиш процессини «чўзиб юборган», уни 20 кун олдин стационар даволанишга юбориш керак эди.

«Аввалроқ шифокорлар бир қанча касалликни аниқлашган, шу бўйича уни 20 кун олдин даволанишга юбориш керак эди. Касаллик кучайиб кетган», — деди адвокат.

Мартнинг охирида Автандил хусусий клиниканинг врачлари Шаменовни кўриб, сурункали касалликлари борлигини аниқлашганини айтган: гастрит. холецистит ва пиелонефрит. Бироқ, адвокатнинг айтишича, давлат ва хусусий клиниканинг таҳлиллари икки хил чиққан.

Кампиробод иши

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.

Уларнинг барчаси сув омборни Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишгани қамоққа олишга асос бўлди деб ҳисоблашади.

Тергов Кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг учрашувидан ёзиб олинган аудиога таяниб, улар тўлиқ масштабли митингларни уюштириб (буни давлат қонунлари тақиқламайди), ҳукуматни босиб олишни исташган деб айтмоқда.

Улар айби йўқлигини, жиноят ишлари «тўқилганини» айтишмоқда. Шунингдек, Кампиробод бўйича позициясини очиқ айтгани учун жиноий таъқиб бўлмоқда деб ҳисоблашади. Қамоққа олишга норозилик билдириб 19 одам икки ҳафтадан ортиқ очлик эълон қилган.

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи билан фаолнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳукуматни қўлга олинганларнинг барини бўшатишга чақирган..