Республикада йил бошидан бери ноқонуний ёқилғи моддаларини сотган 269 ҳолат рўйхатга олиниб, 800 минг сомдан ортиқ жарима солинди. Бу ҳақда 8 апрелда ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси билдирди.
Маълумотга кўра, уч ой ичида йўл четида ноқонуний ёқилғи мойларини сотганларни аниқлаш иши натижасида 19 минг 500 литр ёқилғи мойлари давлатга мусодара қилинди.
Машинасига қўшимча бак ўрнатиб, Қозоғистондан ёқилғи мой ташиб келиб, ноқонуний сотганларнинг ҳар бири 3000 сомдан жаримага тортилди.
Йўл ҳаракатини назорат қилиш бошқармаси бу тартибсиз, ноқонуний савдо хавфли эканини таъкидлаб, машина кутилмаганда портлаб кетиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.
Муассасадан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу йўналишда ишлар янада кучайтирилишини қўшимча қилишди.