Текширув давомида Тўқтағул туманида яшовчи 41 ёшли фуқаронинг уйидан 25 килограмм марихуана топилди. Бу ҳақда 5-апрелда ИИВ хабар берди.
Маълумотларга кўра, гумонланувчининг саройида «ўзига хос ҳидли, қўнғир-яшил рангдаги ўт» қуриган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 282-моддаси «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида тайёрлаш» бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати ва ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари биргаликда жиноятнинг эҳтимолий иштирокчиларини қидирмоқда.
Аввалроқ, 3-апрель куни Иссиқкўл вилояти фуқароси ўз уйида сотиш мақсадида 20 килограмм гиёҳвандлик моддаси сақлаганликда гумонланиб қўлга олинган. 20 килограмм гиёҳванд моддаларнинг 8 килограмми марихуана, 12 килограммини гашиш ташкил қилган. Айни пайтда гумонланувчи Қоракўл шаҳар тергов изоляторида сақланмоқда.
Муаллиф: Бурулсун Жумалиева