3-апрелда Жогорку Кенешнинг бюджет, иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси аввалги №47 колониянинг ўрнига турар-жойлар қуришга 1 млрд сом ажратиш ҳақидаги вазирлар маҳкамасининг буйруғини қўллади. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев Телеграм каналида билдирди.
Унинг айтишича, бу пулни Давлат ипотека компанияси олади. Турар-жойлар шу ипотека компанияси орқали сотилади.
Бундан ташқари, Бекешевнинг маълумотига кўра, парламент қўмитаси Маданият, ахборот спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига 200 млн сом бериш қарорини қўллади. Вазирлик бу пулга Республика радиорелей магистралларининг теледастур ва радио эшиттиришлар тайёрлаш бирлашмасидан қарзини ёпади.
Вазирлик бирлашмага 200 млн сомни ижтимоий пакетга кирган телеканалларни рақамли узатишга чиқариш учун қарз бўлиб қолган.
«Маданият вазирнинг ўринбосари менинг «Пирамида» ва «5-канал» телеканаллари бўйича саволимга бу каналлар ёпилиши мумкин деб жавоб берди», — деб қўшимча қилди Бекешев.
Қамоқхона ўрнига турар-жой
Бишкекдаги №47 олдинги ахлоқ тузатиш колониясининг ўрнига турар-жой комплекси қурилишини ҳукумат январнинг бошида айтган эди. Унда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев бу ерда 10 минг хонадонли кичик туман қурилишини билдирган.
Унинг айтишича, ҳукумат барча ҳудудларда маҳаллий турар-жойлар қуриш учун бюджетдан маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Бундай қурилиш учун участкаларнинг бири — олдинги №47 ахлоқ тузатиш колониясининг ери. Уйлар давлат ипотека компанияси орқали берилади.
Апрель ойида президент Садир Жапаров қамоқнинг ўрнига қуриладиган кичик туман бир ярим йил ичида битишини билдирган.