ОАВ холис бўлиши керак - Орунбеков АҚШ элчиси билан «Азаттиқ»нинг вазиятини муҳокама қилди

171

Президент маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Лесли Вигери билан учрашди.

Учрашувда Орунбеков «қирғиз томонининг сўз эркинлиги ва демократик жамият тамойилларини ҳимоя қилишга содиқлигини тасдиқлади», мамлакатда «мустақил ОАВларининг тўлақонли фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилганини» билдирди.

«Бизнинг асосий талаб, барча ОАВларга тааллуқли — тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишни тақиқловчи миллий қонунчиликка риоя қилиш, шунингдек, ахборотни тарқатишда объектив бўлиш, жумладан, можаро ва уруш ҳолатларида», — деб таъкидлади у.

Шунингдек, Орунбеков ва Вигери «Азаттиқ»нинг атрофидаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. Айни пайтда Маданият вазирлигининг «Азаттиқ Медиа»нинг ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги даъвоси судда кўриб чиқилмоқда. Бунга нашрнинг 2022-йил 16-сентабрда қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро ҳақидаги видеолавҳаси сабаб бўлган. Расмийлар материални «Қирғизистон миллий манфаатларига зид» деб ҳисоблашади.

Вигери ҳар икки томонни қизиқтирган барча масалалар бўйича қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, Қирғизистон «сўз эркинлигини ҳимоя қилиш принципларига амал қилувчи ва кучли фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватловчи давлат бўлиб қолишини» таъкидлади.

Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигига ҳукумат томонидан босимнинг янги тўлқини кузатилмоқда. Таҳлилчи журналист Болот Темировнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши, «Азаттиқ» радиоси сайтининг блокланиши, журналист ва блогерларнинг тез-тез сўроқ қилиниши бунга яққол мисол бўла олади.

Лекин, ҳукуматнинг ҳеч қандай босими йўқ, Қирғизистон қонун устуворлиги тамойилларига амал қилади, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мамлакатдаги энг олий қадриятлардан бири деб келади.

Шу билан бирга ҳукумат, мутаҳассисларнинг фикрича, давлатнинг мустақил ОАВга ва ноҳукумат ташкилотларга қарши қуролига айланиши мумкин бўлган қонун лойиҳалар ташаббусини давом эттирмоқда.