«Иш икки хонали уйда бошланган». «Куликов» қандолатчилик уйининг фаолияти ҳақида директори айтиб беради

447
Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

«Куликов» ширинликлар уйини кичик бизнес деб айтиб бўлмайди, керак бўлса қўшни Қозоғистон андозлари бўйича ҳам бундай эмас. 1400 киши ишлаган компания ўтган йилни 3 млрд сомлик товар алмашинуви билан якунлади ва яна ҳам ўсиб, халқаро тармоқда ривожланишни кенгайтириб, қирғиз брендининг номини танитиб бормоқда. Шундай бўлса ҳам, компаниянинг таъсисчилари Бишкекдаги икки хонали уйда тўрт пишириб, бизнес бошлаганини унутишмайди ва маҳсулотларини ўз юртида чиқаришни давом эттиришади.

«Клооп» компаниянинг бош директори Денис Гайворонский билан учрашиб, эндигина иш бошлаган тадбиркор «Куликов»нинг муваффақиятини такрорлай оладими, ташқи бозорга чиқишнинг сирлари қандай деган савол берди.

«Клооп» Made in KG рубрикаси доирасидаги мақолалар сериясини эълон қила бошлади. Унинг мақсади — тадбиркорликка янги қадам ташлаган қирғиз тадбиркорларига қимматли маслаҳатларни бериб, оёққа туриб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйган компанияларни бошидан ўтказган воқеаларини айтиш билан уларга мотивация бериш. Биз бу лойиҳани Германиянинг Фридрих Науман фондининг ёрдами билан қила бошладик.

— Қозоғистон билан Россияда ҳозир қанча «Куликов» дўкони бор?

— Энг катта филиалимиз Олмаотада — у ерда 50 дўкон бор. Новосибирскда 21 дўкон бор.

Денис Гайворонский. Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

— Нима учун Олмаота, у ёғи тушунарли. Бироқ нимага Новосибирск?

— Бари шуни сўрайди. 2014-йили Москвага [бозорига] кириб, биринчи дўконимизни очдик. Ўша вақтда нима бўлганини бари яхши билса керак: «Қрим бизники» деб нефтнинг нархи тушиб кетган. Бир доллар 35 рубль бўлиб, кейин 85 рублга етган, сом эса маҳкам турди ва шу бўйича қолди. [Ўша вақтда] тортларимиз Бишкекда 500 сом бўйича турди, Россияда тортнинг нархи 350дан 600 рублгача қимматлади. Буни Москванинг четидаги нарсалар қизиқтирмаган москваликларга қандай тушинтириб берасан? Шу сабаб бунга чидаб, кейин кетиб қолдик.

Бироқ шунда ўзимга: «Ok, маъқул Москва, фронтдан киритмай қўйдинг, орқадан кираман» дедим. Мана шу биз кирадиган йўл Сибир бўлади деб ҳисобладик. Новосибирскни таҳлил қила бошладик. Шу совуқ ҳудуд — Россияда кофе билан чой ичиш бўйича Россияда №1 эканини аниқладик. Чой бор жойда торт ҳам бўлади. Бунга қўшимча энг катта диаспора бор: 2,5 млн аҳолиси бор Новосибирскда, Москвани қўшмаганда, расмий 180 минг қирғиз бор.

Учинчи фактор — жуда муҳим бўлиши керак. Ўзимизда кофе тармоғини ривожлантира бошлаганмиз. Кофе ташиган ҳамкорларимиз ҳам Новосибирскдан бўлади. Биз уларга [кофенинг] қурилишини кўриш учун бордик, улар ҳам бу ерга келишди ва самолётда кетишаётганда қариндошларига бериш учун маҳсулотларимиздан олиб кетишди. Сўнгра юқоридан шундай белги келаётганда қилиб кўрайлик дедик.

«Олмаотада сут маҳсулотлари билан гўштнинг яхшиси Қирғизистондан келади деган ишонч бор».

Бироқ шу вақтда иккинчи форс-мажор бўлиб кетди. Биз 2019-йили декабрда Новосибирск бозорига кириб, биринчи дўконларни очдик. Икки ойдан кейин вирус [COVID-19], пандемия бошланди. Бу ердан чиқолмай, ҳеч қаерга учолмай қолдик. Бироқ қўл қовуштириб ўтирмадик. Мен асосий топшириқ — одамларни эмоционал томондан ушлаб қолиш эканини тушундим. Биз ҳаво концентраторларини сотиб ола бошладик, 160 минг С витаминининг блистерини сотиб олишга топшириқ бердим, уларни ҳар куни киришда [ишхонанинг ходимларига] бериб турдик.

Кўп ҳолда бу кўнгил юпатувчи экани тушунарли, бироқ нима учун «Дунё чуқурга тушиб кетяпти, баримиз ўламиз» деб ўтириш керак? Ишни давом эттириш керак. 2020-йили масофадан туриб, онлайн-режимда, касбдошлар ва ҳамкорларимизнинг ёрдами билан Новосибирскда 12 дўкон очдик. Бошқача айтганда, ҳар ойда биттадан дўкон очдик. Бу бизнинг жамоага жуда катта ёрдам берди, бирорта ҳам ишчини йўқотмадик.

«Куликов» ходимларининг айтишича, тортни безашда профессионал скульпторлар ҳам қатнашади. Тортларни мумкин бўлган нарсанинг барчаси билан безашади, оддий гуллардан тортиб, кино қаҳрамонларигача. Баъзиларига тўрт соат вақт кетади.
Эксклюзив маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган цехда 120 киши меҳнат қилади, бу ерда ойига ўртача 45 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишчилар икки сменага бўлиниб ишлашади, кундузи ва туни, лекин келиб-кетиш йўқ, ишчиларнинг ўртача иш стажлари 10-15 йилни ташкил этади, – дейди цех директори ўринбосари Шахида Аскерова. Унинг ўзи ҳам 17 йилдан бери шу ерда ишлайди.
Шахсий байрам учун тортни безашнинг яна бир усули - бу махсус принтерда чоп этилган сурат. Мисол учун, қирғизистонлик реп ижрочиси Бакрнинг концертига уюштирилган ширинлик чиқариш.

— Бошқа йўналишлардачи, Ўзбекистонни кўриб чиқяпсизми? Одамлар кўп эмасми ...

— Албатта. Ўтган йилнинг август ойида биз Тошкентда биринчи дўконимизни очдик. Ҳозирда у ерда еттита дўкон бор.

— Талаб қанақа?

— Талаб ҳозирча озроқ, чунки ўзбекларнинг ҳам ўзига хос менталитети бор. Тасаввур қила оласизми, 30 йил бўйи ёпиқ мамлакат қандай бўлишини? Улар кўп нарсадан қўрқишади, ишонмайдилар, янги нарсаларга эҳтиёткорлик билан қарашади. Қолаверса, уларда «сарафан радио» деган тушунчаси йўқ. Улар бир-бирларига унчалик ишонмайдилар: агар қариндоши уларга мазали торт еб қўрганини айтса, унинг нимаси бор экан деган  муомала қилинади?

Бироқ, улар фикр етакчиларига жуда ишонадилар, бу жиҳатдан улар хитойликларга жуда ўхшаш. Мен асосан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг Хитойи, деган бўлардим. Чунки, масалан, Хитойдагидек: Си Цсзиньпин Путиннинг музқаймоқини еди десаёқ бўлди, ҳамма рус музқаймоқларини сотиб олишади. Ўзбекистонда ҳам шундай кўриниш. Агар мамлакат аҳолисининг ярми обуна бўлган қайсидир таниқли блогер мақтаб қўйса бўлди, ишонишади.

«Классика» цехи ойига 350-400 тонна маҳсулотни ишлаб чиқаради. Бу «Куликов» нинг асосий ассортименти. Бу ерда 170 киши меҳнат қилади. Раҳбарият уларга торт ва бошқа ширинликларни истеъмол қилишни тақиқлайди. Фақат технологияда хатолик борлиги аниқ бўлганда, кремни татиб кўриш мумкин (таъмни текшириш учун).

— Бундан   буёнчи? Экспансиянинг бошқа соҳаларини аниқладингизми?

Айни пайтда маҳсулотимиз партияси синов тариқасида Дубайга жўнатилди. Самолёт билан тўртта паллет (маҳсулот) жўнатдик ва у ерда икки ой давомида маркетинг тадқиқотларини олиб бормоқдамиз. Биз музлатилган маҳсулотларимизни Германия ва АҚШга жўнатишга тайёрланяпмиз.

— Музлатилган?

— Ҳа. Чизкейклар ва кичик стаканлардаги десертларимиз ишлаб чиқариш технологияси бўйича музлатилган маҳсулотлар бўлиб ҳисобланади. Фирма дўконларимизга кирсангиз, залнинг ўртасида десертлар солинган [совутгич] бонетлар бор, улар -18 даражада. Биз консервантлардан фойдаланмаймиз, маҳсулотларимиз совуқда сақланади. Бу кимёвий маҳсулотларни истеъмол қилишдан яхшироқдир.

— «Куликов» принципиал позицияга эга: ишнинг 80 фоизи қўлда, атиги 20 фоизи механика ёрдамида бажарилади. Нима учун?

— Бу биз қўл меҳнатига принтсипиал риоя қилганимиз учун эмас. Фақат табиий озиқ-овқатни автоматлаштириш мумкин эмас. Автоматлаштириш маҳсулотнинг плунжердан (поршень) ўтказиш учун юқори бир хилликни талаб қилади. Ва бунга эришиш учун эмульгаторларни, стабилизаторлар ва бошқаларни қўшиш керак бўлади.

Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

Атрофимизда кўплаб кимёвий маҳсулотлар мавжуд. 2016-йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолисининг 92 фоизи табиий озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслигини маълум қилган. Бунинг сабаби шундаки, чакана савдо (ритейл) узоқ муддатга сақлашни талаб қилади. Мисол учун, Хитойда супермаркетларга сақлаш муддати бир йилдан кам бўлган маҳсулотларни сота олмайсиз. У ерда биздагидек «олти кунлик» сутни топа олмайсиз.

«Биз давлат сифатида эътиборимизни озиқ-овқат билан боғлиқ нарсаларга қаратсак, шу билан шуғуллансак, натижаси яхши бўлади»

Бизда деразадан қарасангиз – нимани кўрасиз? Нима билан биз фахрланамиз, мадҳияда нима ҳақида сўз бўляпти? Кўкка етган чўққилар, тоза сув, кенг яйлов. Олмаотада айтишар экан: сут билан гўштнинг энг яхшиси Қирғизистондан келади. Тошкентда сўрасанг: гўштнинг 40-50% Қирғизистондан келади дейишади. Совет даврида Ленинград ва вилоятларга 80% гўшт Қирғиз ССРдан юборилган.

Шу сабаб Қирғизистондаги бизнесни озиқ-овқат атрофида олиб бориш керак. Мен Жогорку Кенеш миқёсида таклиф қилганман: «Қирғизистон – органик озиқ-овқат ўлкаси» деган миллий брендни тарғиб қилайлик деганман. Бу умрбоқий бизнес бўлади, сабаби ёнимизда 1,5 млрд одам орасидан 1,2 млрди тоза овқат еёлмаган Хитой давлати жойлашган.

Агар биз давлат сифатида озиқ-овқатга боғлиқ барча нарсалар билан концептуал турда ишлай бошласак, бу олтин кони бўлади. Ҳозир ҳам капиталинг йўқ бўлса, асосан ақлинг йўқ бўлса, меросинг йўқ бўлса ҳам Бишкекдан 20 километр нари чиқсанг – қанча ер бўш турибди! Бир нарса ўстир, бир-икки уй сотиб ол. Сен ривожланганда мен сендан сут ола бошлайман.

«Маҳсулотни ишлаб чиқариш фақат Бишкекда олиб борилади, сабаби шу ерда ширин қилинади, — дейишади «Куликов» ходимлари. — Бу Қоракўлнинг ашлямфуси, у ҳам фақат Қоракўлда шундай ширин қилинади. Бизнинг ун Қозоғистондан, шоколад Германиядан, сув билан хом қаймоқ маҳаллий, ўзимизники. Балки, шулар сабаблидир».

Биз яна қайта ишлашга эътибор қаратишимиз керак. Бир куни мен ишлар билан Иқтисод вазирлигига бориб қолдим, у ерда ўттизга яқин деҳқонлар шовқин кўтаришяпти. Уларнинг картошкасини Россияга киритишмабди – паразитлар бор эмиш. 3 минг долларлик бир «Камаз» картошкани Новосибирскга етказишнинг ўзи 3 минг доллар туради. Улар нима қилишни билмай ўтирибди.

Мен уларга айтдим: нимага сизлар у ерга хом картошка юборасизлар? Бари пюре, чипси ейишадику. Бу ерда сизлар 30 кишисизлар – келишиб чипси чиқаринглар. Унинг [чипсини] килограмми 20 марта қиммат туради, транспортировкаси эса тан нархининг 50-100%ни эмас, 5-10%ни ташкил қилади. Ҳозир МДҲ давлатларидан 220 млн одам Pringles ейди, буни чипси деб ҳам аташ қийин. Нима учун биз ўзимизнинг органик чипсимизни еёлмаймиз?

— Бўлдими кейин?

кейин мен бир ишхонани ривожланишига ёрдам бердим. Бу «Пир» ишхонаси. Мен уларга маслаҳат бердим, ребрендинг туздим, технологияни қуришга ёрдам бердим.

Шоколад ишлаб чиқариш цехидаги энг машҳур маҳсулот — оқ шоколаддан ясалган туфли.

— «Куликов» икки хонали уйдан бошланган. Агар ишхонанинг ривожлана бошлаган вақтини эсласак, янги бошлаган тадбиркорларга қандай маслаҳат берасиз – Қирғизистонда ривожланиши учун?

Биринчи маслаҳат – алмашинувдан тушган фойдага тегманг. Ҳамма муаммолар бизда қайта инвестициялаш маданияти йўқлигидан бошланади, пулни айлантириш ва капитал ўстириш маданияти ҳам йўқ. Пул туша бошласа – стандарт, одатлар қиса бошлайди. Уй сотиб олиш керак, албатта машина олиш керак деб. Йўқ! Пулинг бўлса ҳам уй олма. Ижарага олган уйингга яшаб, пулни кўпайтиришни давом эттир.

«Куликов»да «60-20-20» формуласи ишлайди. Даромаднинг 60%ни доим капитал харажатларга сарфлаймиз — дўконлар, ускуналар, цех қурамиз. 20%ни доим оборотга сарфлаймиз – бу бизнеснинг қони. Агар товар айланишда капиталингизни кўпайтириб турмасангиз, кассада пул қолмайди: товар сотилмай, етказиб берувчиларга қарз бўлиб қоласан. Ҳа, менинг омборимда ҳозир 5 млн долларлик хом ашё, товар бор, бироқ бу нақд пул эмас. Охиргиси 20% дивиденд қатори оласиз. Самарали бизнеснинг модели ҳам шундай бўлади. Агар бу 1000 доллар бўлса, демак сиз шундай ишлаяпсиз.

Иккинчи маслаҳат – қўлингизда турган нарсани йўқотишдан қўрқманг. Ўзингизга айтинг: бизнесда мен билан бўладиган энг ёмон нарса – бу пул йўқотиш. Агар сиз уни йўқотсангиз, унда сиз унга [пулга] эга бўлолдингиз. Энг асосийси – ўзингизни йўқотманг. Йўқотиш қўрқуви ривожланишнинг йўлини тўсади, ҳаммасини текширишни талаб қилади, барини ўзингиз қиласиз ва барини қариндошларингизга юклайсиз. Сабаби улар «ташлаб кетишмайди». Ҳа, яқинларингиз балки сизни ташламайди. Аммо бу эксперт эмас, унинг компетенцияси етарли эмас. Бизнес – бу юз фоиз таваккалчилик, бу ҳар доим бўладиган нарса.

«Куликов» цехларидаги деярлик барча иш қўл билан қилинади. Қўл қоплар, айтгандай фойдаланилмайди. Тоза қўл озиқ-овқат учун анча зарарсизроқ дейишади. Масалан, «Додо Пицца» пицца тармоғида ҳам шундай усулдан фойдаланишади.

— Қирғизистондаги кичик бизнес ташқи бозорга чиқа оладими? Бунинг учун нима керак?

— Биринчидан — нафсга адолатли бўлиш керак. Одамлар ташқи бозорга қандай қилиб чиқиш керак деб сўрашганда, мен уларга савол бердим: сиз кимсиз? Агар мен сизни билмасам, демак сизга экспорт қиладиган йўл ёпиқ. Сиз ўз уйингизда оёққа турмагунча, бошқа томонга чиқишга эрта. Ишонч, репутация, бадал, ҳажм ва кўрсаткични забт эт, кейин олдинга жилиш керак. Агар, сиз ўз ерингизни тушунсангиз, қўшни бозорнинг истеъмолчиларини тушуна бошлайсиз.

Қирғиз ишлаб чиқарувчилари учун биринчи ташқи бозор — бу Қозоғистон бозори. У ерда харидорларнинг 98%ы бизникидай. Бу 7 миллионлик аҳолидан 19 миллионликка ўтишга имкон беради. Қачон у ерда капиталингни кўпайтириб, истеъмолни таҳлил қилгандан кейин, Россияга кириш керак. У ер тахминан 40% бошқача бўлади. Бироқ агар сен талабга мос товарни таклиф қилолсанг унда — welcome. Худо хоҳласа, ўша бозорни таҳлил қилишга 20 йил етарли. Шундан кейин қолган дунёни қараб кўрасан.

— Бу ердаги бозорни Қозоғистон билан Россияникидан қандай фарқи бор?

— Асосий фарқ маданиятда. Россияда болалар катта бўлиб кетиб қолишади, қариялар эса мустақил яшайди. Энг яхшиси болалар ота-онасини туғилган куни билан табриклаб қўнғироқ қилгани. Шу сабаб, Россияда 450-500 граммлик тортларни сотиб олишади, у ерда оилалар кичик.

Бизда ёки Қозоғистонда [уйга] меҳмонга борсанг камида бешта жиянинг югуриб юрган бўлади. Торт олиб борсанг — кичик тўй бўлиб кетади. Қирғиз уйидаги асосий хона — бу 12-15 кишилик стол қўйилган катта зал. Шу сабаб, Олмаота билан Бишкекда энг кўп тарқалган торт — икки килограммлик «Гранд» .

«Пул бўлса — уй, машина олишади. Бундай бўлмайди! Маблағ бўлса ҳам квартирада яшаб, пулни айлантиришни давом эттириш керак».

Асосийси, трайбализм — бизнинг ғамимиз ҳам, устунлигимиз ҳам. Бир томондан бир нарсага эришсанг, қариндошларни ҳам тортиш керак. Иккинчи томондан ҳаётингда муаммолар бўлса, қўллайдиган одамлар бор.

— «Куликов» табиий томондан масъулиятли бизнес деб айта оласизми?

— Албатта. Масалан, биз фақат пластик идишлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Нима учун картон эмас? Сабаби картон пластикка қараганда табиийлик жиҳатдан тозалиги камроқ. Картон озиқ қадоқларини қайта ишлаш мумкин эмас, сабаби унинг таркибида маҳсулот сингмайдиган плёнка бор. Тоза картонни қайта ишласа бўлади, бироқ унга озиқ-овқат сололмайсан — у намликни тортиб, шишиб кетади.

Сурат: Дмитрий Мотинов / Kloop

Пластикни эса қайта ишласа бўлади. Шу ерда аниқлик киритиб кетиш керак, биз ПВХ эмас, ПЭТ туридан фойдаланамиз. Ҳа, ундан қути ясаш икки марта қиммат бўлади, бироқ қайта ишланади. Шу сабаб биз қутиларга кўпроқ маблағ ажратамиз. Бизнинг қутиларни Бишкекда фаол равишда йиғишади. Бу бизнес — «Кока-Кола»нинг идиши учун қайта ишловчилар бир ярим сом тўласа, бизнинг қутиларга беш сомдан тўлашади. Буларнинг бари прессланиб, Хитойга юборилади.

Кейин биз чиқиндиларни, зарарни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Янги цехимиз рекуперацияга асосланган: музлаткичлар ишлаганда, чиқарган иссиқлик биз ювинадиган душни, қўл ювадиган сувимизни иситади.

— Ижтимоий жавобгарлик ҳақида фикрингиз?

— Ҳа, биз «оппоқ», қонуний компаниямиз. Бизнинг тортлар айрим рақобатчиларга қараганда қиммат бўлгани ҳам шунда: 500 сомлик тортнинг нархидан 70 сом — бу солиқ. Агар сифатли тиббий хизмат олишни истасанг, боланг ўқиган синфда 50 ўқувчи бўлмасин десанг солиқ тўлаш керак.

Биз ходимларга бепул овқат берамиз, ишхонанинг ҳамма ерида дори қутиси, шифокор ва ҳаво тозаловчи мосламалар бор. Меҳнат таътили, болали бўлганда ёки хасталаниб қолган кунлари тўлиқ тўланади. Меҳнат таътилига мажбурий равишда чиқишади — бу қоидасини мен 2012-йили, компанияни бошқара бошлаганимда киритганман. Олдин таътилга чиқмай, моддий ёрдам олса бўларди. Буни тақиқладим — ҳар бир одам дам олиши керак.

12 соат давомида ишлаш ҳам тақиқланган, бизда расмий 8 соат иш куни. Бу ўйланган қарор: ортиқча ишлаш билан одам қизиқишини йўқотади ва самара жуда пастлайди.

«Куликов» цехларининг ичига кирсанг фақат диндор одамлар ишлаётгандай туюлади — барча аёллар рўмолда. Ҳақиқатда, бу торт ва пирожное маҳсулотларига соч тушиб қолмасин деб олдини олиш усули. Эркак кишилар ҳам бош кийим кийишади, соқоли борлар, юзини тўсиб чиммат (балаклава) билан юришади.

— Сиз ходимларингизга work-life balance сақлансин деб компенсация олишни тақиқлаган экансиз. Маоши яшашга бемалол етадими?

— Одамзот шундай жонзотки, унга қанча тўласанг ҳам озлик қилади. Сен маошини оширасан, одам эҳтиёжини кўпайтиради — бир йилдан кейин яна кўпроқ бўлишини истайди. Айримларга 30 минг сом етади, баъзилари iPhone 11ни iPhone 14га алмаштиргиси келади. Шу сабаб мен шундай дейман: ойлик бўйича биз бозорнинг ичидамиз. Бизнинг HR- дирекция хар доим бозорни мониторинг қилади.

Йилни сарҳисоб қилувчи йиғинда, 2023-йилдан бошлаб маошни 15%га индексация қилганимизни эълон қилдим — компаниянинг барча ходимларига. Буни топ-менежерлар ҳам кутмаган, бироқ бу қарорни қабул қилдим, сабаби бир йил давомида яшаш тахминан шу нархга қимматлади.

— Компаниядаги ўртача маош қанча, айта оласизми?

— Дарров айтиш қийин, ойлик ҳар кимники ҳар хил. 30 минг атрофида бўлса керак, тахминан. Бизда мотивация тизими ҳам бор: ходим бирор бир ноу-хау ўйлаб топса тўланади. Масалан, одам оддий нарса ўйлаб топди — хамир қораётган механизмнинг четига қувур қилди, дейлик. Олдин озроқдан ерга тўкилаётган унни, биз ҳозир қувурдан йиғиб олиб, қайта фойдаланамиз. Бир қарашда майда-чуйда, бироқ ишлаб чиқариш масштабида анча тежалади. Айримлар бундай таклифлар учун 300-400 минг сом рағбат ҳақи олишади.