Бишкек четидаги чиқинди тўкувчи жой атрофига тўсиқлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда 30-мартда мериянинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, чиқинди майдонидаги таъмирлаш-қурилиш ишларининг 90% якунланди. Энди ёруғлик тизимини ўрнатиш, камера қўйиш ва тош тўшаш ишлари бошланади.
«Полигоннинг жанубий ва шарқий томонига тўсиқ ўрнатиш якунланди, иш ғарбий қисмида давом этмоқда. [...] Тупроқ миқдорини камайтириш ва қолдиқларни қайта ишлашга юбориш учун ускуналардан фойдаланилади. Унга Ангар ўрнатилиб, керакли техника билан таъминланади», — дейишди муассасадан.
Шунингдек, мерия чиқинди полигонидаги тутунни камайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, эски полигонни рекултивация қилиб, чиқинди чиригандан кейинги қолдиқларни тўплаш учун янги майдонча қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Бу орада чиқинди майдонига яқин жойдаги Алтин-Казик янги участкасида яшаган турғунлар ҳукумат тўсиқларни ўрнатиш учун бир неча уйларни буздирганини айтишди.
Пойтахтдаги чиқинди муаммоси
2013-йили қирғиз ҳукумати билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида «Бишкек шаҳридаги қаттиқ қолдиқларни бошқариш тизимини яхшилаш» лойиҳасини молиялаш бўйича кредит келишуви имзолаган.
Унда чиқиндиларни қайта ишловчи ва сараловчи заводнинг қурилиши режалаштирилган. Лойиҳани молиялашга 22 миллион евро ажратилган — унинг ярми давлат фоиз билан тўловчи насия.
Янги чиқинди майдонини қуриш эскисини рекултивация қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш кечиккани сабаб қирғиз ҳукумати фойдаланилмаган маблағ учун 14 миллион сом миқдорида жарима тўлайди.
Чиқиндини қайта ишловчи заводнинг қурилиши ҳақида кўп йиллардан бери айтилади. Лекин масала ҳал бўлмагани сабаб, ҳукумат уни қаерга қуриши ҳозирча номаълум.
Ўтган йили чиқинди майдонини тартибга солишга ажратилган 22 миллион евронинг қаерга кетганини текшириш учун махсус депутатлар комиссияси тузилган. Унда лойиҳа бажарилмай, маблағ йўқлиги маълум бўлган. Шу сабаб ишни текшириш хавфсизлик кенгашига ўтказилган.
Ўтган йили чиқинди майдонига яқин яшовчи 70га яқин турғун митингга чиқиб, чиқиндини ёқишни тўхтатишни ва чиқинди майдонини одамлар яшаган ҳудуддан бошқа жойга кўчиришни талаб қилишган.
Акцияга чиққанлар билан Бишкекнинг вице-мери Нурлан Орунтаев учрашиб, «полигондаги чиқиндини ёқишни тўхтатишга ҳаракат қиламиз» деб ваъда қилган. Бундан ташқари, «бир йил ичида чиқиндини қайта ишловчи завод қуриб битирилиши кераклигини» билдирган.
15-декабрда Бишкек мери Эмилбек Абдикадиров чиқиндиларни қайта ишловчи заводнинг қурилиши 2023-йилнинг биринчи кварталида бошланиши билдирган.