Айзаданинг ўлими: Апрелда милициянинг лоқайдлиги бўйича очилган жиноят ишининг муддати тугайди, аммо тергов якунланмаган

152

5-апрелда Айзада Канатбекова ўлдирилганига икки йил бўлади. Яна уч кундан сўнг, аниқроғи, 8-апрелда Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБнинг милиционерларининг лоқайдлиги туфайли очилган жиноят ишининг муддати тугайди — милициянинг Канатбековани қидиришдаги бепарволиги қизнинг ўлимига олиб келган.

«Терговдан тайин йўқ»

Лоқайдлик бўйича ишни МХДҚнинг шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилмоқда, бу иш орадан икки йил ўтса ҳам судгача етиб бормаган. Адвокат Нурбек Тохтакунов, бугунги кунга қадар ким қайси модда билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳозирча номаълум дейди.

«Биз жиноий ишнинг муддати тугашини тушунган эдик, шунинг учун тинмай терговни қимирлатиб, Бош прокуратура ва суд органларига мурожаат қилардик. Ишнинг муддати ўтиб кетишини,  [кейинчалик] улар шунга таяниб қўйишларини тушунганмиз. Аммо, фуқаролик шикояти бериш имконияти ҳали ҳам бор, лекин биз буни жиноий иш бўйича қилгимиз келган», — деди Токтакунов.

Унинг айтишича, жабрланувчи томон Бишкекнинг Биринчи Май туман судига мурожаат қилган. 2023-йил 9-январда суд тергов ўтказган ва жабрланувчи томонга маълумот бериб туришга буюрган.

«Шундан кейин терговчи тергов олиб боришини ва милициядан кимнидир жавобгарликка тортишини айтган. Биз у ким бўлишини ҳам билмаймиз. Ўшандан бери терговдан ҳеч қандай тайин йўқ», — деди адвокат.

«Ҳаракат ҳам қилишмаган»

Айзаданинг ўлимига йўл қўйган милиционерларнинг ишида фақат бепорволиги эмас, балки масъул мансабдор шахсларнинг, хусусан, Биринчи Май туман ИИБнинг собиқ бошлиғи Акилбек Казакеев ва Бишкек шаҳар ИИБнинг собиқ бошлиғи Бакит Матмусаевларнинг ҳужжатларни сохталаштиргани ҳам бор дейди Токтакунов. Улар Канатбекова ўлдирилгани ва жамиятда шов-шув кўтарилганидан сўнг эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Бироқ 2022-йил февралида Матмусаев ИИВ Ҳуқуқий таъминлаш бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланган.

«Бу воқеа шов-шувга сабаб бўлганидан сўнг, улар Айзадани фаол қидиряпмиз деб қалбаки ҳужжатлар ясашган. Лекин, бошқа кўплаб маълумотларга кўра, улар ҳатто ҳаракат ҳам қилишмаган. Бунга [ҳужжатларни қалбакилаштириш]га прокуратура ходимлари ҳам иштирок этган. У ерда қонунбузарликлар жуда кўп – бепарволик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича», - дейди адвокат ва бу қонунбузарликлар учун милиция ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилишини қўшимча қилган ҳолда.

Токтакунов терговчилар ва давлат айбловчилари тергов ҳақидаги маълумотларни жабрланувчилардан яшириб, «парда ортида музокаралар олиб бормоқда» деб ҳисоблайди. Адвокат тергов жабрланувчи томонга айбдорларни жавобгарликка тортилишини айтиб,  фақат таскин беряпти дейди, бироқ адвокат тергов сўнгра ишнинг муддати 8-апрелда ўтиб кетган деб «қўл силтаб қўйиш» учун вақтни чўзмоқда деб гумон қилмоқда.

Айзада Канатбекова ўғирланиб кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбекова 2021-йил 5-апрелда эрталаб соат 5да ўғирлаб кетилган. Унинг онаси Назгул Шакенованинг сўзларига кўра, милицияга мурожаат қилганида, улар "аччиқ босар келади, тўй ейсизлар, нимага ҳавотир бўляпсизлар", деб кулишган.

Айзаданинг онаси қизини ўғирлаганларни билгани учун уни кимлигини милицияга айтган — у бунгача Айзада Канатбековани ортидан юриб, ўғирлаб кетишга ҳаракат қилган, бир неча марта судланган Замирбек Тенизбаев бўлган. Бу ҳаракатлардан қўрққан қиз Қирғизистондан кетишга қарор қилган — у Туркияга чипта ҳам олиб қўйган.

Жиноятни кўчада илинган камералар тасвирга олган — машинанинг рақами ва неча киши ўғирлагани маълум бўлган.

7-апрелда Бишкекка яқин жойдаги даладан автомашина топилган, унинг ичида қизнинг жасади бўлган. Ўша машинада, Айзадани олиб қочган Замирбек Тенизбаевнинг ҳам жасади топилан. Машина бу ерда бир неча кундан бери тургани маълум бўлган. Бироқ қизнинг ўлиги топилишидан бир кун олдин терговчи Айзаданинг онасига қизи тирик ва соғ-саломат эканини айтиб ишонтирган.

Қизни ўғирланиб, кейин ўлдирилиши ва милициянинг ҳаракатсизлиги жамоатчиликни ларзага солган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ишига норозиликлар яратган.

Қизнинг жасади топилган куннинг эртасига ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ҳаракатидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек  шаҳар ИИБ бошчиси Бакит Матмусаев билан Ички ишлар вазири Улан Ниязбековни истеъфосини талаб қилишган.

2021-йилнинг 10-апрелида ИИВнинг 12 етакчиси ва ходими ишдан бўшатилган, 27 милиционер «хизматга тўлиқ муносиб эмаслиги ҳақида огоҳлантириш» тартиб жазосини олган. Шунингдек, 5 ходимга «жиддий ҳайфсан берилган».

Айзада Канатбекованинг ўлимига боғлиқ жиноий иш уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаев вафот этгани сабаб тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланган беш одамни айбдор деб топган. Уларнинг бари 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Улар бу қарордан норози бўлишган, бироқ Бишкек шаҳар суди биринчи инстанциянинг қарорини кучида қолдирган.