100 кг героин. Қирғизистон орқали йирик миқдорда героин ташиган гиёҳванд гуруҳининг иши тўхтатилди

200

Қирғизистон ва Қозоғистоннинг махсус хизмати Олмаота шаҳрида умумий қиймати деярлик 1,2 млн долларлик 100 килограммдан ортиқ героин гиёҳванд моддасини ташиган ва сақлаган Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, махсус операция давомида Қирғизистон орқали афғон миллатига мансуб гиёҳванд моддаларнинг катта партияларини ташиш ва сотишга мослашган халқаро гиёҳвандлик гуруҳининг ишига нуқта қўйилган.

Қўлга олинган К.О.А. исмли тожик фуқароси гиёҳванд канал ташкилотчиси ҳисобланади. У бу канални Қирғизистон ҳудудида ҳам уюштирган. Икки давлатнинг махсус хизмати гиёҳвандлик каналининг бошқа аъзоларини аниқлаш ва қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Сурат: Қирғизистоннинг ИИВ матбуот хизмати

ИИВ мусодара қилинган героиннинг баҳоси «қора бозорда» тахминан 1,2 млн долларни ташкил қилишини қўшимча қилди.