«Настоящее время»нинг Боткендаги чегара жанжали бўйича видеоси экспертизадан ўтказилади

136

Бишкекнинг Ленин туман суди «Настоящее время. Азия» нашрининг 2022-йилнинг 16-сентябрида Боткен вилоятидаги чегара жанжали ҳақидаги видео материалига лингвистик экспертиза тайинлади. Бу қарорни суд 24-мартда Маданият вазирлигининг «Азаттиқ Медиа»ни ОАВ қатори фаолиятини тўхтатиш бўйича берган даъвосини қараган йиғинда чиқарди. Даъвога мана шу «Настоящее время. Азия»нинг видео материали сабаб бўлган.

Лингвистик экспертизани Юстиция вазирлигининг давлат экспертлари ўтказади. Улар «Настоящее время. Азия»нинг видео материалида миллатлараро низони қўзғатиш ва уруш ташвиқоти борми деган саволга жавоб бериши керак.

«Азаттиқ»нинг иши бўйича суд мажлиси. Сурат: Kloop.

Лингвистик экспертиза тайинлашни Маданият вазирлиги сўраган. Муассасанинг вакиллари судда экспертиза сюжетга тегишли барча масалага нуқта қўйиш учун кераклигини таъкидлашди.

«Азаттиқ Медиа»нинг юристлари бундай экспертизага қарши чиқишди. Улар Маданият вазирлиги экспертизани «Азаттиқ»нинг сайтини блоклагунча ўтказиш кераклигини ва бу экспертизани жиноят ишини қўзғамай туриб мазкур иш бўйича тайинланиши қонунни бузишини таъкидлашди.

«Биз сайтни блоклаган далиллар бўйича ишни кўриб чиқинглар дедик, лекин суд Маданият вазирлигини қўллади», — деди юрист Нурбек Сидиков журналистларга берган интервьюсида.

Маданият вазирлигининг «Азаттиқ Медиа»ни ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш бўйича даъвосини кўриш экспертизанинг натижаси чиққунга қадар тўхтатилди.

«Азаттиқ»нинг блокланиши

«Азаттиқ» радиосининг сайти 2022-йилнинг октябрида икки ойга блокланган. Бу қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган. Бунга мазкур медиада сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро ҳақидаги «миллий манфаатларга қарши бўлган ноаниқ материал берилгани» сабаб бўлгани айтилган.

Муассасадан «Азаттиқ»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Азаттиқ» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериалда «низо тилининг элементлари, Қирғизистон томондан Тожикистонга ҳужум қилиш деган тарздаги аниқланмаган маълумотдан фойдаланилган» деб билдиришган.

Кейин муассасадан улар ноаниқ деб ҳисоблаётган материал ўчирилмагунча нашрнинг сайти блокланишини айтишган.

«Азаттиқ Европа/Азаттиқ» радиосининг президенти Жейми Флай нашр эълон қилган «материалда стандартлар бузилмаган» деган хулосага келишганини билдириб, «эркин медиани таъқиб қилиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлаган.

2023-йилнинг январида Маданият вазирлиги «Азаттиқ Медиа»нинг оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан судга мурожаат қилган. Ариза беришга баҳсли материалнинг ўчирилмагани сабаб бўлгани кўрсатилган.

Флай бунга улар «ўлкадаги ишини давом эттириш учун мумкин бўлган барча қонуний йўллардан фойдаланишини» айтиб жавоб берган.