Чуй вилоятининг Кемин туманида 34 ёшли киши 69 ёшдаги ҳамқишлоғини пичоқлаб ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 19-мартда «Клооп»га вилоят милициясининг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 17-мартда туман милициясига Қизил-Октябрь қишлоғининг турғуни уйида музлаб ўлгани ҳақида маълумот тушган.
Воқеа жойга борган милиция ходимлари жасадни уйдан олиб чиқишган. Тергов давомида марҳумнинг чап қулоғининг остида пичоқдан қолган жароҳати борлиги аниқланган.
Бу бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор шу қишлоқнинг 34 ёшдаги турғуни қўлга олинган. Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг ўлимига маст ҳолдаги эркакларнинг можароси сабаб бўлган.
Гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
18-мартда эса Иссиқкўл туманидаги қурилишда ишлаган одамни ўлдиришда гумонланган тўрт киши қўлга олинган.
Гумонланувчиларнинг айтишича, марҳум билан 27 ёшдаги гумондор ўртасида келишмовчилик бўлган. 13-мартда гумондор дўстлари билан марҳумни машинага солиб, Орнок қишлоғига олиб бориб, калтаклаб ўлдиришган.