Қирғизистонлик киберспортчи Жамиля Алагозова (Jammie) CS:GO ўйини бўйича дунёнинг энг кучли Team Spirit жамоасига кирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Жамоанинг биринчи термасида Жамилядан ташқари яна тўрт қиз бор — улар Бельгия, Чехия ҳамда Украинадан.
Ҳозир улар Сербиядаги ўқув лагерида бир-бири билан танишиб, бирга машғулот ўтказмоқда. Бу мавсумда улар ESL Impact турнирига қатнашади.
Team Spirit’нинг ҳозирги термаси дастлабки мусобақасини 24-мартда ўтказиб, Португалиянинг BIG EQUIPA командаси билан курашади.
«Бу нарсага кўпдан бери интилиб келганман, баъзан отрга чекиниб, киберспортдан умуман воз кечгим келарди. Аммо бу ердаман, бундай бўлишини ҳеч қачон ўйламаган бўлсам керак. Жами чекинма, сенинг қўлингдан бари келади», — деб ёзди Жамиля.
Team Spirit ташкилотининг етакчиси — Никита Чукалин, у CS:GO бўйича аёллар жамоасини тузиш ғоясини кўп йил бўйича ўйлаб келишганини айтди.
«Аёлларнинг киберспорти шунчалик тез ривожланиб келаётган тармоқ бўлганидан, уни кейингига қолдириш мумкин бўлмай қолди. Биз бу тармоқни кўпдан бери кузатиб келмоқдамиз ҳамда кўплаган жамоаларни қараб чиқдик, охири шу терма ҳозирда яхши даражага ета олади ҳамда Team Spirit’нинг бир қисми бўла олади деган қарорга келдик», — деди у.
Team Spirit — 2015-йили асос солинган киберспорт бўйича халқаро ташкилот. Уларнинг жамоалари CS:GO, Dota 2 ҳамда Hearthstone каби ўйинлар бўйича мусобақа ўтказишади.