Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эдил Байсаловнинг ҳайдовчиси қалбаки рақам билан пиёдалар йўлагида машина ҳайдагани учун 18 минг сом жаримага тортилди. Бу ҳақда 17-март куни патруль милициясига таяниб, Kaktus.media нашри ёзди.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчига қалбаки номер билан ҳаракат қилгани учун 15 минг сом, спорт саройи ёнидаги пиёдалар йўлагида ҳаракатлангани учун 3 минг сом жарима солинган.
Ички ишлар вазирлиги патруль хизмати Ford Mondeo русумли автомашинага бутунлай бошқа машинанинг номери қўйилганини аниқлашган.
Март ойи бошида ижтимоий тармоқларда Байсаловга тегишли экани айтилаётган Бишкекдаги Каба уулу Кожомкул номидаги спорт саройи олдидаги пиёдалар йўлагидан автомобиль ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машинада Байсаловнинг ўзи бўлган.