Пропаганда — золимларнинг асосий қуроли. Турмуш даражаси, технологик ривожланиш ва бошқа омилларга қараб, у турли усулларда қўлланилади.
Баъзан мамлакатнинг асосий телеканаллари, гоҳида таниқли радио ва газеталар орқали одамларни чалғитади. Баъзан ҳар томондан тарғибот келади: кўчада раҳбарнинг портрети, кинематография, санъат, матбуот кўрсатувлари ва эълонлари, амалдорлар ва сиёсатчиларнинг нутқлари.
Бугун биз XX-асрнинг 30-40-йилларида Германиянинг элига бутун дунё «бизга қарши» деб ишонтирган миллатчилар пропагандаси ҳақида гаплашамиз.
Бу бутун бир миллий геноцид ва инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш бошланишига йўл очди. 80 миллионга яқин одам ҳалок бўлган.