16-мартда Октябрь туман судида ўлдирилган Дев лақаби билан танилган Чингиз Жумагуловнинг иши бўйича навбатдаги мажлис бўлди. Давлат айбловчисининг версияси бўйича, Жумагулов билан бир камерада ўтирган Доронбек Асанбек ўғли криминалнинг камерасига суиқасд қилганларни киритиб юборган ТИЗО ходимларининг айбини яшириш мақсадида айбни тан олган.
Жумагуловни қандай ўлдирган? Давлат айбловчисининг версияси
АКИpress нашри суддаги давлат айбловчисига таяниб, криминал ўлимининг янги версиясини айтди.
Прокурорнинг айтишича, 2022-йилнинг 30-июль куни эрталаб қамоқда ётган Данияр Шукуров исмли шахс ТИЗОнинг ходими Таалайбек Айталиевга мурожаат қилиб, ўзини ва бирга юрган тўрт киши Жумагуловнинг камерасига киритишини сўраган. Улар криминал билан учрашиб чиқамиз дейишган.
Давлат айбловчиси Шукуров ТИЗОда «положенец» — бутун муассасадаги тартибни назорат қилган масъул киши эканини таъкидлайди.
Айталиев Шукуровнинг илтимосини ТИЗО-1нинг тезкор бўлими раҳбари ўринбосари Турусбек Жусуповга етказган. Натижада у қамоқдагиларни Жумагуловнинг камерасига киришга рухсат берган.
Орадан 40 дақиқа ўтгандан кейин улар криминалнинг камерасидан халталарни кўтариб чиқиб кетишган. Давлат айбловчисининг версиясида бу орада қамоқдагилар Жумагуловга бир неча марта пичоқ сайиб, ўлдириб қўйишган.
«Шукуров 2000 йили туғилган Сиймик Биримкулов айбини тан олади деб келишган. Аммо сўнгра айбни криминал билан бир камерада ўтирган 1996-йили туғилган Доронбек Асанбек ўғли тан олган. Сабаби тезкор гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Жусупов, унинг қамоқдагиларни камерага киритишга берган буйруғи ошкор бўлиб қолади деб ўйлаган», — деб билдирди прокурор.
Шунингдек, у айтган сўзи ишонарли бўлиши учун Асанбек ўғли ёстиқ остига қўйган пичоққа атайлаб бармоқ изларини ҳам қолдирган деб қўшимча қилди.
Натижада прокурор қотилликда қуйидагиларни айбдор деб топишни сўради:
– 1989-йили туғилган Данияр Шукуров;
— 1980-йили туғилган Санжар Сапарбеков;
— 1995-йили туғилган Эрнис Кубаничбеков;
— 1993-йили туғилган Мухаммед Замирбеков;
— 2000-йили туғилган Сиймик Биримкулов.
Жиноятни яширган 1996-йили туғилган Доронбек Асанбек уулу.
ТИЗО-1нинг хизмат ваколатидан фойдаланиб, ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан тергов изоляторида ишлаётган ходимлари:
– Турусбек Жусупов;
— Таалайбек Айталиев;
— Майрамбек Алтимиш уулу;
— Бакит Жунушалиев.
АКИpressнинг маълумотига кўра, айбланувчиларнинг бирортаси ҳам айбини тан олмаган.
Судда Асанбек уулу жиноятни яширгани учун айбини тан олмаган, лекин қотиллик бўйича олди.
Дев Чингизнинг ўлдирилиши
Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Чингиз Жумагуловнинг жасади 30-июлда ТИЗО-1да топилган. Унинг ўлдирилгани маълум бўлган.
Жазони ижро этиш хизматидан Жумагуловни камерада бирга ўтирган киши ўлдирганини тан олди деб маълум қилишган. Муассасанинг маълумотига кўра, бунга «шахсий фикр келишмовчиликлар» сабаб бўлган.
Бу орада Kaktus Media нашри шахсий манбаларига таяниб, «Дев Чингиз»ни ўлдиришда гумонланган кишининг номи Дорон эканини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, Дорон Қамчи Колбаевнинг Адилет Касенов номли яқин одамининг гуруҳида юрган ва УЖГнинг «ҳамёни» деб ҳисобланган.
Нашрнинг шахсий манбаси Чингиз Жумагулов «қонундаги ўғри» бўлишни кўзлаб юрган, ўлдиришнинг сабаби ҳам шу бўлиши мумкин деб билдирган.
Суд-тиббий экспертизанинг натижасида криминал авторитетга 18 марта пичоқ сайилгани маълум бўлган. Пичоқ асосан бўйин қисмига ва танасининг уст қисмига урилгани таъкидланган.
Депутат Дастан Бекешев олий лавозимдаги одамларнинг аралашувисиз криминал авторитетни ўлдиришни иложи йўқ эди деб ҳисоблайди.
Чингиз Жумагулов
Чингиз Жумагулов криминал оламида «Дев» деган лақаб билан танилган ва у 2019-йили апрелда бошқа шахс билан бирга икки кишини аёвсиз калтаклашда гумонланиб, қўлга олинган. Кейин жабрланган икки киши олган жароҳатлари сабаб вафот этган. Жабрланганлар билан қўлга олинганлар УЖГ аъзолари бўлгани хабар қилинган.
2020-йилнинг 19-июнида Биринчи Май туман суди Жумагуловни «Безорилик» моддаси билан айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган. «Дев Чингиз» аввал ҳам «Одам ўлдириш ҳаракатини уюштириш» моддаси билан 18 йилга кесилган.
Шунингдек, Жумагуловни «Камчи Колбаевнинг УЖГнинг фаол аъзоси» деб айтиб юришади. Бироқ у жиноят олами ва Колбаев билан алоқаси борлигини инкор қилган. Бундан ташқари, Жумагулов президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлдирилиши бўйича гумонланувчилардан бири бўлган.