Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ вице-премьер -министр ва Енгил саноат давлат қўмитасининг собиқ бошчиси Дуйшонбек Зилалиевни қўлга олди. Бу ҳақда 16-мартда МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Тергов версияси бўйича, Зилалиев 2017-йили фойдали конлари бор ерларга лицензия бериш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 50 минг доллар пора олган.
«Бироқ, З.Д.Т. айтилган ваъдаларни бажармаган ва олган пулларни ҳам қайтариб бермаган», — деб билдиришди. МХДҚдан.
15-мартда у МХДҚнинг ТИЗОсининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Дуйшонбек Зилалиев жиноят ишида биринчи марта гумонланмаяпти. 2018-йилнинг декабрида у «ноқонуний бойишда» гумонланиб қўлга олинган.
Ўша вақтда амалдорнинг декларацияга кирмаган 1 млн доллар, квартиралар, офис жойлари ва заргарлик буюмлари топилган. Шунингдек, Зилалиевнинг ва аёлининг 2011-йилдан 2017-йилдаги расмий даромади 3 млн сомни тузган.
Зилалиев ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма беришни талаб қилиб, унга ва оиласига босим кўрсатилаётганини айтган.
2021-йилнинг июнида олий суд Зилалиевни ноқонуний бойиш иши бўйича оқлаган. Олий суд Бишкекнинг Биринчи май туман судининг 2020-йил 5-октябрида ва Бишкек шаҳар судининг 2021-йилнинг 15-мартида чиқарган ҳукмларини бекор қилган.
Зилалиевнинг жиноят иши «қарор қилинган ҳукмларни бекор қилишга олиб келувчи процессуал қонунбузарликлар бўлгани сабаб» Биринчи май туман судига қайта кўриб чиқишга юборилган.
2021-йилнинг декабрида Зилалиев Биринчи май туман суди томонидан ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилган.