Бишкекда 321 миллион долларга баҳоланган кўп тармоқли мажмуа қурила бошлади

140

Президент Садир Жапаров 10-мартда Бишкекдаги қуриладиган кўп тармоқли комплекснинг пойдеворига капсула солди. Бу ҳақда президент администрациясидан билдиришди.

Мажмуа буздирилган Норин ресторанининг ўрнида жойлашган. Бинода 296 номерли беш юлдузли меҳмонхона, 444 квартира, 1200дан ортиқ автомашиналар учун ер ости авто тураргоҳлари бор. Лойиҳанинг умумий баҳоси — 321 миллион доллар.

Кўп тармоқли мажмуа лойиҳаси. Сурат: президент администрацияси

Лойиҳанинг иштирокчилари бўлиб халқаро компаниялар ТОО «Feb group» филиали, Hyper Partners, ARIYA, Core Architecture ва «Gurgoli» (Туркия) қурилиш компанияси ҳисобланади.

Жапаров ҳозирда қурилиш тармоғини шиддат билан ривожланишига ҳисса қўшаётган бир қанча йирик қурилишлар бораётганини айтди. У ўлкага сармоя киритмоқчи бўлган ички-ташқи инвесторларнинг барига яна бир бор мурожаат қилди.

Президент давлат сиёсати инвесторларни «истаган тармоқда муваффақиятли иш олиб боришига қулай шароитлар яратишини» таъкидлади. Унинг айтишича, инвесторларга ҳар томонлама енгилликлар бор — давлат ерларни бепул беришга, божхона солиқлари ва солиқ тўловларини тўлашда имтиёзлар беришга тайёр.

«Энг асосийси бизда барқарорлик ўрнади, фуқароларимиз ўлкада барқарорлик бўлмагунча олдинги силжиш бўлмаслигини жуда яхши тушунишди», — деди давлат раҳбари капсула солиш маросимида.

2021-йилнинг ноябрида ҳукумат «Бишкек Сити» халқаро тадбиркорлик марказини қуриши маълум бўлган. Декабрда вазирлар маҳкамаси мазкур марказни қуриш учун давлат дирекциясини тузган.