Бишкек прокуратураси Биринчи май туман ИИБи Жамоат хавфсизлик хизмати ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда 10-мартда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Муассасанинг маълумотига кўра, ходимлар «ўз ишининг статистик кўрсатгичларини яхшилаш мақсадида фуқароларни асоссиз ҳамда бир неча бор амалда содир этилмаган қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортишган».
Прокурорлар 2022-йили милиционерлар уч кишига «Пиёдаларнинг йўл қоидаларини бузиш» моддасига кўра 12 ноқонуний қонун бузиш ҳақида протокол тузилганини аниқлашган.
«Кўрсатилган протоколларнинг ичидан бир фуқарога қонун бузиш ҳақида протокол тузилган вақтда, у бунга қадар вафот этган. Қолган фуқаролар эса ҳақиқатда қонунбузарликка йўл қўймаган ҳамда улар бу тўғрисида прокуратурага тегишли чораларни кўриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишган» — деб ёзилган билдирувда.
Мазкур фактлар бўйича шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят ва жазо кодексининг «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича 3 жиноий иш қўзғалган ва тергов амаллари юргизилмоқда.