Кампиробод иши бўйича қўлга олинган фаол Таалайбек Мадеминовнинг эҳтиёт чораси кўрилган суд мажлисига қизи киргизилмаган. Бу ҳақда 10-мартда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова билдирди.
«Таалайбек Мадеминовнинг қизини залга киргизмай, отаси билан кўришишга имконият беришмаяпти. У эшикнинг олдида йиғлаб турибди. Фаол эса қанд диабетининг иккинчи тури билан хасталанган, доимо игна олади. Қамоқдагиларнинг болаларига камида суд залида ота-оналари билан учрашишга имконият беринглар, бу қандай бераҳмлик», — деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Бишкек шаҳар судидаги йиғилиш ёпиқ шаклда ўтди. Чунки январнинг охирида ИИВ бу ишга махфийлик грифи қўйилган. Суд коллегияси Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирган, унга кўра, Мадеминов ТИЗО-1да 20-апрелга қадар қолдирилди. Адвокати фаол хасталанаётганини айтмоқда.
Фаол Таалайбек Мадемиов Кампиробод иши бўйича Бишкекнинг ТИЗО-1да қўлга олинганлардан бири. У қўлга олингандан бир кун аввал Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасига аъзо бўлган.