Ташиев аёллар ватан ҳимоячиларини дунёга келтириши учун уларни ҳурмат қилиш керак деди. Нимага бу гапи нотўғри?

183

МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев аёллар ватан ҳимоячиларини туғиб бериши учун уларни ҳурмат қилиб, уларга «лойиқ ҳаёт» яратишимиз керак деб билдирди. «Клооп» Ташиевнинг сўзлари нима учун аёлларни камситиш бўлиб ҳисобланишини айтиб беради.

Ташиев нима деди?

МХДҚ бошчиси бу сўзини 6-мартда ўзи туғилиб ўсган Жалолобод вилоятига қарашли Барпи қишлоғидаги янги туғруқхона қурилишига капсула солиш маросимида айтган. Ташиев шундай деган:

«Оналарни ҳурмат қилсак, опа-сингилларни, келинларни ҳурмат қилсак, уларни хор қилмасак, эртага давлатимизни боқадиган, ҳимоя қиладиган ўғил-қизларни дунёга келтиради. Келинни хўрлаб, қизни қийнаб, онани беэътибор қолдириб, ҳеч қачон яхшиликка эришмаймиз. Яхши, фаровон ҳаётни, кучли давлат бўлишнинг ягона йўли — аёл кишига бўлган муомала, мана шу эркакларнинг муомаласи. Шу вақтгача тушунмадик, билсак ҳам эътибор қилмадик ёки бу аёл киши деб қўл силкиб қўйган кунлар бўлди, энди муомалани ўзгартирайлик, аёлларимизни қадрлаб, аёлларни яхши ҳаётга етаклайлик, аёлларимиз, келинларимиз, қизларимиз бизга яхши ўғил-қизларни туғиб беришсин, шунда биз кексайганда, боболаримиз қўрқмай ўтиришади, давлатни ҳимоя қилади деб, уларга ишонишади. Мен эркакларга бир оз айтиб қўйдим, энди тушунганлар тушунди, тушунмаганлар тушунади деб ўйлайман», — деди Ташиев.

Аёллар инкубатор эмас

Феминист Бегайим Замирбек Ташиевнинг сўзларини танқид қилди. У Ташиевнинг сўзлари бир томондан, аниқроғи аёллар калтакланмаслиги, ўлдирилмаслиги керак деган сўзида тўғри чорловлар бор эканлигини, аммо шу билан бирга аёлларни инкубаторларга тенглаб қўйган деб ҳисоблайди.

«Унинг сўзларини контексини қарасак, аёллар билан қизларнинг бир қадри бор — бу инкубаторлик, шу сабаб уларни калтакламаслик керак экан. Ташиевнинг айтишича, қирғиз қизларини ҳарбийга аскарларни чиқарувчигина қадри бор. Аёлларга мана шундай нарса қатори муомала қилишнинг ўзи сексизм. Бу эркакларни ўлдирмаслик керак, сабаби улар маршрутка минишади дегандай сўз бўлди», — дейди Замирбек.

Унинг айтишича, Қирғизистонда аёллар ва қизларнинг қадри билан хавфсизлиги уларни бола туғиш функциясига боғлиқ бўлмаслиги керак, ҳар бир гуманли давлатдагидай оддий равишда кафолатланиши лозим.

«Бўлмаса, Ташиевнинг мантиғи бўйича агар улар бола туғмаса ёки туғиш ёшидан ўтиб кетса, ўлдираверса бўлар экан», — деб сўзини якунлади эксперт.

Социолог Нурзада Садирбекова Ташиевнинг сўзлари она ёки бировнинг хотини эмас, аёлларни ажратишини, гендер стереотипларни яна бир марта мустаҳкамлашини айтди.

«Аёллар муносиб тарзда яшаши учун албатта, туғиши керак деган мажбурият йўқ. Агар аёл турли сабаблар билан туға олмаса ёки болали бўлишни истамаса, унда нима муносиб яшашга ҳаққи йўқми? Зотан аёллар жамиятимизда туғолмай ёки ўғил туғиб бермагани учун қанча зўравонлик ва калтаклар остида қолади», — дейди Садирбекова.

Унинг айтишича, Қирғизистонда аёлларга «одамча» муомала қилиш керак деган тушунча келиб чиқиши яхши, бироқ бу аёл қорнида бола кўтара олиши учун бўлмаслиги керак. Садирбекова аёллар яхши ҳаётга муносиб эканини, сабаби улар «одам» эканини эслатди.

Ўлкадаги аёлларнинг ҳуқуқлари

Қирғизистонда ҳукумат вакиллари ўлкада аёлларнинг ҳуқуқлари яхши, уларни эркаклар каби ҳуқуқлари бор, улар оиладаги зўравонликдан ва турли босимлардан ҳимояланган, қолаверса уларнинг парламентда квоталари бор деб кўп айтишади. Бироқ буларнинг бари амалда шундай эмас.

Эркаклар аввалгидай сиёсий ва иқтисодий тармоқларда устуворлик қилади. Масалан, қонунларда ёзилган гендер тенглик парламент ва ҳукуматда ҳам сақланмайди, аёлларнинг маоши ўлкада эркакларникига қараганда 25% оз.

Қирғизистонда аёлларни мажбурлаб никоҳлаш учун ўғирлашади, калтаклашади, зўрлашади ёки ўлдиришади. Сўнгги бир неча йилда журналистлар мажбурлаб оила қуриш учун ўғирлаш вақтида камида икки қиз ўлдирилишини ёзишган. Дунёдаги аёлларни фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича 2021-йилдаги глобал индексда Қирғизистон (WPS Index) Марказий Осиё давлатлари ичида энг хавфли давлат деб топилган.

Бироқ ҳукуматдаги эркаклар бу масалани ҳал қилиш ўрнига сексистик ташаббусларни таклиф қилишади. Масалан, қизларни қисқа юбка кийишини тақиқлаш ёки уларни ота-онаси ёки эрининг рухсатисиз чет давлатга чиқармаслик каби.