Тажовусдан кейин ўз жонига қасд қилган 13 яшар қизнинг иши: Гумонланувчи, икки терговчи ҳамда эксперт қўлга олинди

136

2023-йилнинг 7-март куни бир қанча ахборот манбалари ўз манбаларига таяниб, Бишкекдаги 13 ёшли қиз зўрланганидан беш ой ўтиб ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди. Журналистлар, шунингдек, зўрлашда гумон қилинган эркак ва икки полициячи ҳибсга олинганини ёзишган.

Бу қачон содир бўлди?

2021-йил ноябрь ойида бир бола полицияга 13 ёшли синглисининг ғойиб бўлгани ҳақида мурожаат қилган. Полиция уч кундан кейин қизни топди - у зўрлангани маълум бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланувчини сўроққа олди, жиноят иши қўзғатди ва тегишли экспертизалар тайинланди. Бироқ улар гумонланувчини ҳибсга олмай, жиноий ишни ёпиб қуйишган.

«Милиция ходимлари қизни бир марта сўроқ қилиб, жиноий иш қўзғатган, лекин гумонланувчини қўлга олишмаган. Бундан ташқари, дастлабки маълумотларга кўра, терговчилар ҳужжатларни – қизнинг сўроқ қилиш баённомасини ва экспертиза хулосасини қалбакилаштиришган», — деб ёзади 24.kg сайти.

2022-йил апрель ойида эса жабрланган қиз ўз жонига қасд қилган.

Қўлга олиш ишлари қачон юргизилган?

Бош прокуратура «Клооп»га мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Бош прокуратура қизнинг зўрланиши бўйича жиноий иш қўзғатган ва терговни Бош прокуратура ҳузуридаги Тергов бошқармасига топширган. Қизни зўрлаганликда гумон қилинган эркак 2023-йилнинг 23-январида ҳибсга олган.

Бундан ташқари, Бош прокуратура томонидан Ленин туман ИИБ ходимлари ва тиббиёт ходимига нисбатан «Лавозимни суиистеъмол қилиш» ва «Далилларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

2023-йилда тезкор ходимлар суд-тиббий эксперти ва Ленин милиция бўлимининг икки нафар терговчисини ҳибсга олган.

Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича қандай манзилларга мурожаат қилиш мумкин?

Бишкекда болалар ва ўсмирлар учун болаларга ёрдам маркази фаолият кўрсатмоқда. Мурожат қилиш мумкин: +996773192099 ва +996707079597.

Жалолобод шаҳрида ҳам «Оқ йўл» болалар реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Болаларга нисбатан зўравонлик марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариев кўчаси, 163-уй.
  • Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси 33-сон.