МХДҚ ходимлари 24.kg маълумот агентлигининг масъул муҳаррири Анастасия Мокренкони Red Centre савдо марказига бомба қўйилган деб билдирган иши бўйича сўроқ қилди. Мазкур бинода таҳририятнинг офиси жойлашган.
Сўроқ бўйича маълумотни 24.kg’нинг бош муҳаррири Махинур Ниязова «Азаттиқ»қа тасдиқлади.
Унинг айтишича, МХДҚнинг вакили 2-мартда нашрнинг офисига келиб, Мокренкони ўзи билан бирга бошқармага боришини сўраган. Журналистни иш вақтида ҳеч қандай чақирув қоғоз юбормай, кўрсатмай МХДҚга олиб кетишган.
Шунингдек, 24.kg нашри Мокренко гувоҳ сифатида сўроқ қилинганини ҳам билдиришди.
«20-январда бизнинг электрон почтага бинога бомба қўйилгани ҳақида хат келган. Сўроққа чақирилган журналист электрон почтага жавобгар бўлган. Бизга олдиндан билдирув юбормай МХДҚ кеча чақириб, адвокатсиз икки соат сўроқ қилди», — деди Ниязова.
Январнинг охирида бир қанча ОАВнинг таҳририятларига уларнинг биноларида бомба борлиги ҳақида электрон маълумот келган. Бу маълумотни 24.kg, Kaktus.media ва «Вечерний Бишкек»нинг таҳририятлари олишган.
Бу маълумотни олгандан кейин нашр ходимларини эвакуация қила бошлаган, уларнинг офиси жойлашган бино эса қуршовга олинган. Бир неча соат ўтгандан кейин сапёрлар бинонинг текширилган бирор жойида бомба аниқланмаганини билдиришган.