Бишкекда ўзини ёқиб юборган киши касалхонада вафот этди.Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, олган оғир жароҳатлари туфайли марҳумни умрини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
28-февралда Бишкекда эркак киши ўзини ёқиб юборган. Воқеа соат 15:50 чамаси Шопоков ҳамда Киев кўчаларининг чорраҳасида бўлган.
Воқеа жойига милициянинг тезкор тергов гуруҳи бориб тез ёрдам чақирган.
Унинг нима сабабдан бундай қилганлиги суриштирилмоқда.
Муаллиф: Айгерим Белекова