Бишкек: Тутун билан курашиш учун «Кара-Кече» кўмиридан фойдаланишни камайтириш режалаштирилмоқда

171

Бишкек шаҳрида тутун билан курашиш учун «Кара-Кече» кўмиридан фойдаланишни камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1-мартда пойтахт раҳбари Эмилбек Абдикадиров билдирди.

Шунингдек, Абдикадиров шаҳардаги 22 ўт қозонни газга ўтказиш режалаштирилаётганини айтди.

«Дастур бўйича йилига 3-4 ўт қозонни газлаштиришимиз керак, бироқ барини бир қилайлик деб қарор қилдик. Сабаби халқнинг соғлиги ва экология ҳақида сўз бўлмоқда. Иш иситиш мавсумидан кейин бошланади, котёллар сотиб олинган», — деди у.

Бишкекдаги тутун

Ҳар йили Бишкек қиш келиши билан ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга чиқади.

2022-йил октябрь охирида БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси Бишкекдаги тутун ҳақидаги тадқиқотининг натижаси билан таништирган, унга кўра шаҳардаги ҳавонинг булғанишига хусусий уйларни иситиш учун ёқилаётган сифатсиз кўмир асосий сабаб бўлмоқда. Ҳукумат шаҳарда ҳаво ифлосланаётганига сифатсиз бензин ва зич қурилишлар ҳам сабаб бўлганини айтган.

Ҳукумат тутун билан курашиш учун Бишкекдаги янги участкаларни газлаштиришни, кундузи эса шаҳарга юк ташувчи машиналарни киритмасликни ҳамда Бишкекнинг кириш қисмига катализаторсиз машиналарни аниқловчи «машина қопқонларини» ўрнатиш ниятида.

Муаллиф: Айгерим Белекова