Бозорқўрғон: Суд келинини ўз жонига қасд қилишда айбланаётган аёлни уч йиллик шартли жазога ҳукм қилди.

154

Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туман суди келинини ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган 60 ёшли аёлни уч йил шартли озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда туман судининг қарорида айтилган.

Айбланувчи «Ўз жонига қасд қилишга етказиш» мод­­­­­­­­­­­­­даси бўйича айбдор деб топилди. Суд уни беш йилга озодликдан маҳрум қилди, аммо сўнгра уч йиллик синов назорати билан алмаштирди.

Тергов натижасида аёл янги келин бўлганидан бери марҳумни ҳақоратлаб, қўпол муомала қилгани маълум бўлди. Келин ўлган пайтда эса унинг турмуш ўртоғи хорижда ишлаб юргани аниқланди.

Бироқ айбланувчи ўз айбига иқрор бўлмаган. Марҳумнинг ортидан эса уч фарзанди қолган.

2022-йил сентябрь ойида Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани Қора-Ой қишлоғида 29 ёшли келин ўзини осган эди. У ўлимидан олдин хат қолдирган. «Ким ёмон юрса, бошқалар ҳақида ҳам шундай ўйлайди. Ҳақиқий беҳаё (фоҳиша) келин олиб, ўлгунча ҳамманинг остидан топиб келиб юр», деб ёзилган.

Марҳумнинг ота-онаси қайнона қизига зулмкор бўлганини айтишган. Уларнинг сўзларига кўра, келиннинг мактуби қайнонасига ёзилган бўлиши мумкин.