Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф қилишга ёрдам бергани борган қирғиз қутқарувчиларининг иккинчи гуруҳи Қирғизистонга қайтиб келди. Бу ҳақда 23-февралда ФВВнинг матбуот хизмати билдирди. Уларни «Манас» халқаро аэропортида гул кўтариб яқинлари ва ҳамкасблари кутиб олди.
Қирғизистондан Туркияга умумий 182 киши юборилган. Уларнинг орасида 6 шифокор, бўз уй тиклаш учун 5 киши, қолгани ФВВнинг қутқарувчилари. Улар Туркияда 12 кун бўлиб, вайроналар остидан 198 кишининг жасадини олиб чиқишган. ФВВ қутқарувчиларининг биринчи гуруҳи Қирғизистонга 21-февралда қайтган.
6 февралда Туркиянинг Сурия билан чегарасида кучи 7 баллдан ортиқ кучли зилзила содир бўлган. Силкиниш Туркиянинг жанубий-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 чақирим узоқликда бўлган.
Табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 21 февралга кўра 47 минг кишидан ошиб, яна юзлаган одамлар жабрланган.