Суд Қоракўл савдо марказларининг бирида собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирган шахсни 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Камиль Рузиев 20-февралда билдирди.
Унинг айтишича, прокурор жиноятчини умрбод озодликдан маҳрум қилишни таклиф қилган. Шунингдек, ўлган аёлнинг яқинлари суд ҳукмидан норози бўлишган ва апелляция шикоят аризасини беришмоқчи.
Жиноий иш 2022-йилнинг 9-ноябрида Қоракўл шаҳрининг «Қумтор» савдо марказида рўйхатга олинган. Унда эркак киши собиқ хотинини болалари ҳамда онасининг кўз ўнгида пичоқлаб, ўз жонига ҳам қасд қилган.
Милиция собиқ эр-хотинлар савдо марказида гаплашиш учун учрашгани борган пайтда ўртада уруш чиқиб кетганини аниқлаган. Айбдор касалхонага тушиб, ўзига келганидан сўнг айбини бўйнига олган.
Муаллиф: Айгерим Белекова