Байсалов: Атамбаевнинг озод қилинганини унинг Жээнбеков билан низоси билан боғламаслик керак

109

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Эдил Байсалов собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг қамоқдан озод этилишини изоҳлар экан, сиёсатчини ҳеч ким сотиб кетмаганини билдирди.

Унинг фикрича, ҳукумат «умумий тарихимизда янги саҳифа очиб, янги бўлим бошлашга интилишини кўрсатди». У ОАВ ва шарҳловчиларни Атамбаевнинг озод қилинишини унинг собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан келишмовчилигига боғламасликка чақирди.

«Шунчаки фактларни ёдга солсам. Атамбаев катта ҳаракат билан, ёзилган, ёзилмаган қоиданинг барини бузиш билан меросхўрини ўзи танлаб, уни халққа юклаб, оммавий ҳибсларни амалга ошириб, муқобил номзодларни қамоқ билан қўрқитган. Бироқ унинг Жээнбеков номинал етакчи бўлади деган умиди оқлангани йўқ. Гап бу ерда дўстликда эмас! Гап Конституцияда — демократиянинг асосий қонунида. Умумхалқ танлаган кишигина давлат раҳбари бўла олади. Конституцияда ундан бошқа комбинациялар йўқ. Ҳеч ким ҳеч кимни сотиб кетгани йўқ», — деб ҳисоблайди Байсалов.

Амалдор Атамбаев «халқ янги сайланган президент Жээнбековни ағдаришга ва революцияни уюштиришга ҳаракат қилиб давлатнинг асосига ҳужум қилганини» таъкидлади. 

 «[…] Ўша вақтда қонуний бўлиб турган президент нима қилиши керак эди? Унинг диологга, аҳлликка келишга қилган ҳаракатларидан натижа чиқмаган. Атамбаев барига, ҳар бир ерда тўнтариш қилишини тез-тез айта бошлаган. У бу ҳақда ўртамчилик қилишга ҳаракат қилган асосий стратегик ҳамкорликнинг бошчисига ҳам айтган. Ҳаракатининг бари бекор бўлди», — деди вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари. Байсалов Атамбаев «қонунга ва давлатга бўйсунишдан бош тортиб» энг катта хатога йўл қўйган деб таъкидлади. 

«У тергов тадбирларида иштирок этишга мажбур эди. Аммо Атамбаев ўзини халқдан, давлатдан ва қонундан устун қўйди. Ушбу рад этиш ва ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда фаол қаршилик кўрсатиш натижасида бизда қурбонлар бор. Махсус кучлар зобити Усен Ниязбеков вафот этди. Чуй ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал Самат Қурманқулов ногирон бўлиб қолди. Келинг, бу ҳақда унутмайлик. Шунинг учун мен ҳаммамиз тўғри хулоса чиқаришимизни жуда хоҳлайман. Ҳеч ким ўзини давлат ва қонундан устун қўя олмайди. Агар кимгадир кун тартибига эътибор бермасликка рухсат берсак, эртага биз Сомалидан фарқ қилмаймиз. Мамлакатга дала қўмондонлари қўмондонлик қилади», — деди у.

Хулоса ўрнида Байсалов «давлат энди ҳеч кимга халқ ҳокимияти – демократияга қарши чиқишга йўл қўймайди», деб таъкидлади.

14 февраль куни тушдан кейин Олий суд Алмазбек Атамбаевга нисбатан криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши бўйича ҳукмни бекор қилгани маълум бўлди. Жиноят иши янги суд муҳокамасига юборилди. Бу иш бўйича аввалги инстанциялар қарорига кўра, Атамбаев 11 йил муддатни колонияда ўтаган.

Шу билан бирга, Бишкекнинг Биринчи май туман суди сиёсатчига даволаниш учун Қирғизистондан чиқиб кетишга рухсат бергани маълум бўлди. Шу билан бирга, Атамбаев ҳамон судларда кўриб чиқилаётган бир қанча жиноий ишлар бўйича айбланувчи сифатида қолмоқда.

Муаллиф: Медина Купсулдаева