«Дўстук» назорат-ўтказиш пунктидаги коррупция бўйича суриштирувини эълон қилган мустақил журналист Шоҳрух Соиповга таҳдидлар бўлмоқда. Бу ҳақда у Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
«Кечаги «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктидаги коррупция бўйича суриштирувимдан кейин яна таҳдидлар оляпман. Менда заррача қўрқув йўқ. Агар мен қўрққанимда, ўзимнинг суриштирувимда бу муаммони кўтармаган бўлардим» — деб ёзади журналист.
Соипов 2022-йилнинг август ойида «Дўстук» назорат-ўтказиш пункти ва аэропортда такси ҳайдовчилари билан муаммо кўтарганида ҳам таҳдид қилинганини эслаган.
«Улар туфайли мен жуда асабийлашдим ва қариндошларимнинг ўзлари бундай муаммоларни кўтармаслик учун менга «босим» қилишди. Худога шукур, менинг ёритишимдан кейин, тўғрироғи, таксичиларнинг қонунбузарлиги ҳақидаги аниқ далиллардан сўнг, муаммо ижобий ҳал бўлди [...] Ҳа, албатта, бу ишдан норози одамлар кўп бўлди, яна псевдо-ватанпарварлар турли йўллар билан мени камситмоқчи бўлишди», деб ёзади у.
Журналист «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктидаги коррупцион схема билан боғлиқ вазият тез орада ҳал бўлишига умид қилмоқда.
Аввалроқ журналист ўзининг YouTube каналида «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар ўзбеклардан қандай қилиб пул ундираётгани ҳақидаги суриштирувни эълон қилган эди. Мазкур факт юзасидан Чегара хизмати томонидан ички текширув бошлади.