Қирғизистонлик курашчи Ақжол Маҳмудов UWW жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади

153

Қирғизистонлик курашчи Акжол Махмудов Бирлашган Жаҳон Кураши (UWW) талқини бўйича энг яхши юнон-рим курашчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот сайтида айтилган.

Маҳмудов 77 килограммгача бўлган курашчилар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни венгриялик спортчи Золтан Леваи, учинчи ўринни туркиялик Юнус Эмре Басар эгаллади.

uww.org. сайтидан скриншорт

Акжол Махмудов юнон-рим кураши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари олтин медали ва Осиё чемпионати совриндори, шунингдек, Токио Олимпиадаси кумуш медали совриндори.

Аввалроқ UWW Махмудов ва яна бир қирғизистонлик Жўламан Шаршенбековни 2022 йил «тарих яратувчилари» деб тан олган эди.