Президентнинг администрацияси: ОАВ ҳақидаги янги қонундан блогерларга тегишли нормалар олинди

134

«Оммавий ахборот воситалари ҳақида»га қонун лойиҳасидан блогерларга тегишли нормалар олиб ташланди. Бу ҳақда  «Клооп»га президентнинг администрациясидан маълум қилишди. 

24.kg нашри қонун лойиҳаси ОАВга эълон қилинган материалларни ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилганини ёзди. Ишчи гуруҳнинг етакчиси Мурат Укушев қонун лойиҳаси берилган таклифларни ҳисобга олиш билан ишлаб чиқилишини билдирди.

Блогерлерни ОАВга тенглаш 

2023-йилнинг январида президентнинг администрацияси «Оммавий ахборот воситалари ҳақида»ги қонун лойиҳасининг тўлиқлаб ишлаб чиққан версияси билан таништирган. Унда машҳур блогерлар рўйхатдан ўтишга мажбур экани, шунингдек уларга ОАВнинг мажбуриятлари юкланиши айтилган. 

Мустақил юристлар эса қонун лойиҳаси сўз эркинлигига хавф туғдиради деб баҳолашган. Улар ОАВ ҳақидаги қонуннинг янги таҳририяти аввалгига нисбатан мураккаблашиб кетганини айтиб норози бўлишган. 

ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси 

Президент администрацияси 2022-йилнинг сентябрида «ОАВ ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. 

Агар ҳужжат маъқулланса, Қирғизистонда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтишга (ёки рўйхатдан ўтишга) бор-йўғи икки ой вақт олади. 2023-йилнинг 1 июнигача қайта рўйхатдан ўтишга (ёки қайд этилишга) улгурмаган нашрлар фаолияти автоматик тарзда тугатилади.

Қонун лойиҳасининг асосли эслатмасида президент маъмурияти ОАВ ҳақидаги амалдаги қонун «маънавий жиҳатдан эскиргани», янги қонуннинг мақсади эса «бўшлиқлар»ни бартараф этиб, «ОАВни рақамли телекоммуникация тармоқларида, жумладан “интеренет” тармоқларида  тартибга солишни бошлашни» мақсади қилади дейди.

Амалдаги қонун 30 йил аввал қабул қилингани рост. Аммо, Медиа Полиcи институти экспертларининг фикрича, янги қонун лойиҳасининг пайдо бўлиши ҳозиргисининг эскирганлиги билан боғлиқ эмас. Экспертлар президент маъмурияти янги қонун ёрдами билан «ҳозирги ҳукуматга ёқмаган веб-сайтларни йўқ қилмоқчи» деб ҳисоблашади.

«Адилет» юридик клиникаси ҳам янги қонун лойиҳаси мамлакатга «ОАВнинг ишига аралашишга ва уни тартибга солишга асоссиз кенг имкониятлар беради» деган хулосага келган. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг ушбу варианти «ҳар қандай демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлган фикр плюрализмига қарши қатъий тақиқларни ўрнатишга»  қаратилган.

Бундан ташқари «Клооп» лойиҳани ўрганиб чиқиб,  у Россиянинг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги «аждарҳодек» қонуни билан 95% бир хил эканига амин бўлди. Ҳатто айни пайтда ундан ҳам қаттиқ эканига ишонган.