Жапаров: Мамлакатда мустақил медиаларнинг тўлақонли ишлаши учун барча шароитлар бор

152

Давлат раҳбари Садир Жапаров «Озод Европа/Озодлик» медиа корпорацияси президенти Жейми Флай билан учрашувда Қирғизистонда мустақил оммавий ахборот воситалари фаолияти учун барча шарт-шароит мавжудлигини айтган. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Унинг айтишича, барчага қўйиладиган ягона талаб – ёлғон маълумот тарқатишни тақиқловчи миллий қонунчиликка риоя қилишдир.

«Қирғизистонда эркин ва демократик давлат сифатида мустақил оммавий ахборот воситаларининг тўлиқ фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароит мавжуд, сўз эркинлиги жамият ҳаётининг ажралмас қисмидир», - деди Жапаров.

Президент матбуот хизмати, шунингдек, Жейми Флай президентга миннатдорчилик билдиргани ва «Қирғизистонда сўз эркинлиги юқори эканлигини тасдиқлагани» ҳақида хабар берди.

Бироқ, «Азаттик» радиосининг ёзишича, Флай Жапаров билан учрашувда расмийларни мустақил матбуотга ҳужумларни тўхтатишга ва Қирғизистонда эркин медиа муҳитини сақлашга чақирган. Унинг айтишича, қирғизистонликлар нейтрал маълумот олишдан манфаатдор.

«Азаттиқ» сайтининг блокланиши 

2022-йилнинг октябрь ойида Маданият вазирлиги «Азаттиқ» радиосининг сайтини икки ойга блоклаган. Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. 

Кейин «Азаттиқ»нинг сайти блокланишга сабаб бўлган материал ўчирилмагунча блоклангунча қолавериши маълум бўлган. 

23-январда Маданият вазирлиги «Азаттык Медиа»нинг оммавий ахборот воситаси қатори фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан Бишкекнинг Ленин туман судига мурожаат қилгани маълум бўлган. 

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай бунга жавобан, улар «мамлакатдаги фаолиятини давом эттириш учун имкон бўлган барча қонуний йўлларни қўлланишини» билдирган.

9-февралда Бишкекнинг туман суди қирғиз вазирлигининг «Азаттиқ»нинг фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги аризасини кўришни 20-февралга кўчирди.

Бишкек шаҳрининг административ суди эса «Азаттиқ Медиа» муассасасининг Молиявий разведка хизматига қарши аризасини кўришни 16-мартга жилдирди.